https://sputniknews.uz/20220720/ozbekistonning-oltin-valyuta-zaxirasi-miqdori-oshdi-26351074.html
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси миқдори ошди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси миқдори ошди
Sputnik Ўзбекистон
Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган. 20.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-20T11:03+0500
2022-07-20T11:03+0500
2022-07-20T11:03+0500
иқтисод
олтин-валюта захиралари
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23663328_0:120:2297:1412_1920x0_80_0_0_39aa2ec2cfb23f2141842482f05c6c9f.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 июль ҳолатига қарийб 35,6 млрд долларга етди. Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда келтирилган.Бунда захираларнинг валюта қисми 157,5 млн долларга, олтин қисми эса 39,8 млн долларга кўпайган. Олтин захираларининг ҳажми 300 минг унцияга ёки ўртача 8,5 тоннага ошган.Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,7 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,1 млрд доллардан 21,2 млрд долларга кўпайган.Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1e/23663328_128:0:2169:1531_1920x0_80_0_0_cc31c67a9b56dd72dc7f950e9584e4db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, олтин-валюта захиралари, ўзбекистон
иқтисод, олтин-валюта захиралари, ўзбекистон
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси миқдори ошди
Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг ялпи халқаро захиралари 1 июль ҳолатига қарийб 35,6 млрд долларга етди. Июнь ойи давомида олтин-валюта захиралари 179,8 млн долларга кўпайган. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган шарҳда
келтирилган. Бунда захираларнинг валюта қисми 157,5 млн долларга, олтин қисми эса 39,8 млн долларга кўпайган. Олтин захираларининг ҳажми 300 минг унцияга ёки ўртача 8,5 тоннага ошган.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи 11,7 млн трой унциясини ташкил қилмоқда. Унинг молиявий қиймати 21,1 млрд доллардан 21,2 млрд долларга кўпайган.
Халқаро захиралар хорижий валюта маблағлари, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги захира позицияси ва олтиндан иборат. Хориж валютаси, асосан, банкларда сақланадиган нақд пулларни ўз ичига олади.