Лавров Европа позициясини ўзгартирса, Россия қандай жавоб беришини айтди

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2022
Oбуна бўлиш
Европа Россия Федерациясига муносабатларни тиклашни таклиф қилса, бунинг Москва учун фойдали бўлиш ёки бўлмаслиги кўриб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Агар Европа тўсатдан ўз позициясини ўзгартирса ва Россия Федерациясига муносабатларни тиклашни таклиф қилса, биз бунинг Москва учун фойдали бўлиш ёки бўлмаслигини кўришимиз керак.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров RTва РИА Новости'га берган интервьюсида маълум қилди.
“Агар қайсидир босқичда Европа бирданига: “Биз қизишиб кетдик, ҳали ҳам манфаатдормиз, келинг, қандайдир иқтисодий ва савдо соҳаларида муносабатларимизни тиклайлик”, деса, менимча, уларни четга сурмаслигимиз керак. Бу биз учун қанчалик фойдали бўлишини кўриш керак ва шундан кейингина муносабат билдириш керак”, деди Лавров.
Аввалроқ Лавров ҳозирги вазиятда Украина билан музокара олиб боришнинг маъноси йўқлиги айтгани ҳақида хабар берилган эди.
Янгиликлар лентаси
0