https://sputniknews.uz/20220720/jazirama-kunlari-tez-yordamga-130-mingdan-oshiq-murojaat-kelib-tushdi-26354138.html
Жазирама кунлари “Тез ёрдам”га 130 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушди
Жазирама кунлари “Тез ёрдам”га 130 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушди
Sputnik Ўзбекистон
Аномал иссиқ кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди. 20.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-20T12:10+0500
2022-07-20T12:10+0500
2022-07-20T12:10+0500
жамият
жазирама
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_0:0:3295:1853_1920x0_80_0_0_455bfe6488bec7657f4135b1054fd839.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аномал иссиқ бошланган кундан то бугунга қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 минг 115 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.17 июлдан бугун, 20 июль соат 06:00 га қадар мурожаатчиларнинг 23 минг 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинди.Қолаверса, шу кунлари Тошкент шаҳар “103” хизматига жами 11 минг 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 минг 235 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар бўйича беморлар ташкил этди. Уларнинг 2 минг 185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.Унга кўра, мамлакатдаги 1010 та поликлиника, 923 та оилавий шифокор пунктида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Шунингдек, 2762 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ жазирама оқибатида тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони, юрак қон-томир касалликлари ёки нафас олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ўрганишлар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди.Ҳозирда Ўзбекистонда аномал иссиқоб-ҳаво кузатилмоқда. Ўзгидромет бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори бўлишини прогноз қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_ad95c5e260629f6f152629459e33dbe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жазирама, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, жазирама, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Жазирама кунлари “Тез ёрдам”га 130 мингдан ошиқ мурожаат келиб тушди
Аномал иссиқ кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аномал иссиқ бошланган кундан то бугунга қадар Республика тез тиббий ёрдам хизматига жами 130 минг 115 та чақириқ келиб тушди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. 17 июлдан бугун, 20 июль соат 06:00 га қадар мурожаатчиларнинг 23 минг 421 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлари бўлган беморлар ташкил этди. Уларнинг 4215 нафари эса госпитализация қилинди.
Қолаверса, шу кунлари Тошкент шаҳар “103” хизматига жами 11 минг 821 та чақириқ келиб тушган. Мурожаатларнинг 4 минг 235 нафарини қон босими кўтарилиши, нафас қисиши, астма ва бошқа касалликлар бўйича беморлар ташкил этди. Уларнинг 2 минг 185 нафари эса даволаниш учун шифохоналарга ётқизилган.
Айтилишича, жазирама ҳаво кузатилаётгани боис Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати йўлга қўйилди.
Унга кўра, мамлакатдаги 1010 та поликлиника, 923 та оилавий шифокор пунктида патронаж хизматлари кучайтирилиб, сурункали касалликларга чалинган ётоқ шароитидаги беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Шунингдек, 2762 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ жазирама оқибатида тез тиббий ёрдамга чақириқлар сони, юрак қон-томир касалликлари ёки нафас олиш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича ўрганишлар олиб борилаётгани ҳақида маълум
қилганди.Ҳозирда Ўзбекистонда аномал иссиқоб-ҳаво кузатилмоқда. Ўзгидромет бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори бўлишини прогноз
қилган.