Херсон вилоятидаги деярли барча қўпорувчи гуруҳлар йўқ қилинди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий подразделения инженерно-сапёрной бригады ВС РФ, архивное фото
Военнослужащий подразделения инженерно-сапёрной бригады ВС РФ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, минтақа ҳудудидаги деярли барча украин қўпорувчи разведка гуруҳлари йўқ қилинган.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Херсон вилояти ҳудудида деярли барча украин қўпорувчи разведка гуруҳлари йўқ қилинди, уларнинг шериклари қамоққа жўнатилди. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Херсон вилояти ҳудудига ўтишни ва осуда ҳаётга тажовуз қилмоқчи бўлган янги гуруҳларга чора кўрилади.
Стремоусов алоҳини Украина пропагандасининг Украина қўшинлари ҳужум бошлагани ва минтақа устидан ўз назоратини ўрнатгани ҳақидаги ёлғон баёнотларига ишонмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Ҳудудлар Россия субъектлари бўлиш режалари борлигини маълум қилишган.

Мавзуга оид:

Херсон вилоятида украиналик террорчиларнинг қўпорувчилик гуруҳи қўлга олинди
Херсон қамоқхонаси бошлиғига суиқасд уюштирилди - видео
Янгиликлар лентаси
0