“UzAirways” iOS va Android учун мўлжалланган иловаларини қайта ишга туширди

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Медиабанкка ўтишМужчина со смартфоном в руках
Мужчина со смартфоном в руках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Мобил илова йўловчига авиачипталарни текшириш, жой танлаш, қўшимча багаж ва махсус овқат турлари танлаш каби қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконини ҳам беради.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси авиачипталарни қулай харид қилиш учун мўлжалланган мобил иловасини қайта ишга туширди.
Эндиликда йўловчилар мобил иловани ўз смортфонларига юклаб олган ҳолда, авиачипталарни онлайн сотиб олишлари мумкин.
Илова 3 ҳил ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишлайди. Авиачипталарни харид қилиш ўзбек сўми ёки долларда амалга оширилади.
Мобил илова йўловчига авиачипталарни текшириш, жой танлаш, қўшимча багаж ва махсус овқат турлари танлаш каби қўшимча хизматлардан фойдаланиш имконини ҳам беради.
Шунингдек, ҳар бир фойдаланувчи учун маълум йўналишлар бўйича махсус таклифлар мавжуд.
Иловада халқаро йўналишларга онлайн рўйхатдан ўтказиш хизмати COVID-19 бўйича амалдаги чекловлар мавжудлиги туфайли, хорижий давлатларнинг ваколатли давлат органлари қарорига кўра вақтинча тақдим этилмайди.
Хозирда мазкур хизмат фақат маҳаллий қатновларга тақдим этилмоқда. Яқин кунларда иловада "Менинг чипталарим" хизмати ҳам ишга туширилади.
Иловасини App Store ва Google Play платформаларидан юклаб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили компаниянинг мобил иловаси фаолияти янги брон қилиш тизимига ўтиши сабабли вақтинча тўхтатилган эди.
Янгиликлар лентаси
0