https://sputniknews.uz/20220719/transafgon-temir-yoli-loyihasini-amalga-oshirish-boyicha-amaliy-ishlar-boshlandi-26315058.html
Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланди
Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу темир йўли лойиҳасини “Аср лойиҳаси” деб атаган. 19.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-19T11:33+0500
2022-07-19T11:33+0500
2022-07-19T11:33+0500
иқтисод
трансафғон темир йўли
афғонистон
ўзбекистон
покистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314662_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_6c3c9470cddf389b424fdff6f67b6f7a.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 18 июл куни Афғонистон ҳудудида "Термиз-Пешовар" темирйўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА."Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темир йўли Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.Трансафғон темир йўлида дала ишлари май ойининг охирига қадар бошланадиЎзбекистон бу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансафғон темир йўли республика экспорт салоҳиятини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилмоқда."Россия темир йўллари" Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган.Мавзуга оид:
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314662_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_f81d4c776c8f3df924152b6553d21b6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, трансафғон темир йўли, афғонистон, ўзбекистон, покистон
иқтисод, трансафғон темир йўли, афғонистон, ўзбекистон, покистон
Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев ушбу темир йўли лойиҳасини “Аср лойиҳаси” деб атаган.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. 18 июл куни Афғонистон ҳудудида "Термиз-Пешовар" темирйўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди, деб
хабар бермоқда “Дунё” АА.
"Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади. Узунлиги 600 км бўлган темир йўли Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистоннинг йирик денгиз портларига чиқиш йўлини очади.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Ўзбекистон бу лойиҳани "аср лойиҳаси" деб атамоқда. Хусусан, трансафғон темир йўли республика экспорт салоҳиятини оширишига ва транзит харажатларни камайтиришига, Жанубий Осиё бозорларига ва денгиз портларига яқин ва арзон чиқиш йўли очишига умид қилмоқда.
"Россия темир йўллари" Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон темир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга
тайёрлигини билдирган.