Россияда дўст республикалар учун ягона футбол лигасини тузиш таклиф қилинди

© Sputnik / Григорий СоколовПоле стадиона, архивное фото
Поле стадиона, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Чемпионатда Донецк, Луганск халқ республикалари, Қрим, Абхазия, Жанубий Осетия, Херсон ва Запорожье жамоалари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия Спорт вазирлиги дўст республикалар жамоалари учун ягона футбол лигаси тузишни таклиф қилади. Бу ҳақда Донецк халқ республикасидаги йиғилишда Россия спорт вазири ўринбосари Одес Байсултанов маълум қилди.
Қайд этилишича, чемпионатда Қрим, Донецк, Луганск халқ республикалари, Абхазия, Жанубий Осетия, Херсон ва Запорожье жамоалари иштирок этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, чемпионатда 14 тагача клуб иштирок этиши мумкин. Уни 2023 йил март-ноябрь ойларида ўтказиш мўлжалланмоқда.
Янги турнир формати ҳали тўлиқ аниқ эмас ва жамоалар сони ўзгариши эҳтимоли бор.
Янгиликлар лентаси
0