Қашқадарёнинг айрим жойларида чанг бўрони кузатилмоқда – видео

© Pixabay / Песчаная буря
Песчаная буря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Қашқадарёда кучли шамол ва чанг-бўрон ҳодисалари кузатилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятида бугун, 19 июл куни кучли шамол ва чанг-бўрон ҳодисалари кузатилди. Маҳаллий телеграм каналларда бу акс этган видео тарқалди.
Таъкидланишича, ҳодиса вилоятнинг Бухоро вилояти билан чегарадош туманларида кузатилган.
Хусусан, Муборак туманида кучли шамол ортидан чанг-тўзон кўтарилиб, кўринувчанлик 200-300 метргача чекланган.
Ўзгидромет бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида кучли шамол (тезлик кучайганда 25 м/с га етиши) ва унинг ортидан чанг бўрон, чанг тўзон кўтарилишини прогноз қилган.
Хизмат маълумотларига кўра, бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахт Тошкентда ҳам шамол тезлиги 12-17 м/с га кучайиши ва чанг тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0