Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатини мувaфаққиятли бошлашди

© Миллий олимпия қўмитаси Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатини мувaфаққият билан бошлашди
Ўзбек дзюдочилари Осиё чемпионатини мувaфаққият билан бошлашди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Спортчилар умумжамоа ҳисобида 4 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза билан пешқадамликни қўлга олишди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатининг биринчи кунидаёқ саккизта медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ортда қолган биринчи кун дастурида ўзбекистонлик вакиллар саккизта медалга сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
Анваржон Ибрагимов (-55 кг)
Шоҳжаҳон Отабоев (-66 кг)
Лазиза Ҳайдарова (-40 кг)
Умидахон Бурхонжонова (-44 кг)
Кумуш медаль:
Сардор Ҳимматов (-60 кг)
Севинч Муродова (-48 кг)
Сўғдиёна Рафкатова (-52 кг)
Саддам Ҳусанов (-66 кг) эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, спортчилар умумжамоа ҳисобида пешқадамликни қўлга олишди. Бугун ўсмирлар ўртасида оғир вазн тоифаларида беллашувлар бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0