https://sputniknews.uz/20220719/erdogan-shvetsiya-va-finlyandiyani-ogohlantirdi-26319232.html
Эрдоған Швеция ва Финляндияни огоҳлантирди
Эрдоған Швеция ва Финляндияни огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Швеция ва Финляндия Анқаранинг шартларини бажармаса, уларнинг НАТОга қўшилиш жараёни музлатиб қўйилиши мумкин.
2022-07-19T13:19+0500
2022-07-19T13:19+0500
2022-07-19T13:19+0500
дунёда
режеп таййип эрдоған
туркия
швеция
финляндия
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24612934_0:0:1875:1054_1920x0_80_0_0_71f61a5b590549d38767ba177432cfd8.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған кеча, 18 июл куни Швеция ва Финляндия террорчилик ташкилотларига қарши кураш бўйича шартларни бажармаса, Анқара бу икки давлатнинг НАТОга қўшилиш жараёнини музлатиб қўйиши мумкинлигини айтди. РИА Новости.Туркия, Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари жорий йил 28 июн куни Мадриддаги НАТО саммити доирасида шимолий давлатларнинг альянсга кириши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлайдиган меморандумни имзолади. Ҳужжатда террорчиликка қарши курашда Анқара билан, хусусан, Курдистон ишчилар партияси, унинг бўлимлари, шунингдек, Туркия террорчи ташкилот деб ҳисоблаган “ФЕТО ташкилоти” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Туркия ҳукумати дастлаб Швеция ва Финляндиядан терроризмга қарши кураш бўйича ёзма мажбуриятларни талаб қилган.18 май куни икки шимолий давлат НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Кутилганидек, улар Мадриддаги альянс саммитига қўшилиш таклифини олишлари керак эди, бироқ Туркия ветоси бу жараёнга тўсқинлик қилди.
туркия
финляндия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/11/24612934_75:0:1798:1292_1920x0_80_0_0_e2d8961eaf7d16285b98003b51bf50d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрдоған швеция ва финляндияни огоҳлантирди
эрдоған швеция ва финляндияни огоҳлантирди
Эрдоған Швеция ва Финляндияни огоҳлантирди
Швеция ва Финляндия Анқаранинг шартларини бажармаса, уларнинг НАТОга қўшилиш жараёни музлатиб қўйилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған кеча, 18 июл куни Швеция ва Финляндия террорчилик ташкилотларига қарши кураш бўйича шартларни бажармаса, Анқара бу икки давлатнинг НАТОга қўшилиш жараёнини музлатиб қўйиши мумкинлигини айтди.
РИА Новости. “Яна бир бор такрорлайман, агар талабларимиз бажарилмаса, жараён секинлашади. Айниқса, Швеция тўғри муносабат билдирмаётганини кўриб турибмиз”, деган Эрдоған вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин халққа мурожаатида.
Туркия, Швеция ва Финляндия ташқи ишлар вазирлари жорий йил 28 июн куни Мадриддаги НАТО саммити доирасида шимолий давлатларнинг альянсга кириши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлайдиган меморандумни имзолади.
Ҳужжатда террорчиликка қарши курашда Анқара билан, хусусан, Курдистон ишчилар партияси, унинг бўлимлари, шунингдек, Туркия террорчи ташкилот деб ҳисоблаган “ФЕТО ташкилоти” билан ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Туркия ҳукумати дастлаб Швеция ва Финляндиядан терроризмга қарши кураш бўйича ёзма мажбуриятларни талаб қилган.
18 май куни икки шимолий давлат НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Кутилганидек, улар Мадриддаги альянс саммитига қўшилиш таклифини олишлари керак эди, бироқ Туркия ветоси бу жараёнга тўсқинлик қилди.