https://sputniknews.uz/20220719/dronlardan-ham-koproq-eron-rossiyaga-nima-bera-oladi-26336210.html
Дронлардан ҳам кўпроқ: Эрон Россияга нима бера олади?
Дронлардан ҳам кўпроқ: Эрон Россияга нима бера олади?
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин бешинчи маротаба Эронга ташриф буюрмоқда. Бу кўпми ёки кам? Агар Путин мамлакатга раҳбарлик қилган 2000 йилдан ҳисобланса кўп эмасдек. 19.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-19T21:35+0500
2022-07-19T21:35+0500
2023-04-05T18:38+0500
колумнистлар
эрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26336052_0:394:2239:1653_1920x0_80_0_0_ea64da22125a6ed197a049aa4c78a82f.jpg
Аммо, агар ташрифлар санасидан ҳисобланса- умуман бошқача манзара: яъни ҳозирги ташрифнинг сўнгги етти йилликдаги тўртинчиси эканлиги аниқ бўлади.Ҳа, Путин илк бор Теҳронга 2007 йилда келган, аммо мунтазам ташрифлар 2015 йилдан бошланган. Қолаверса, Путиннинг ташрифлари иш характерига эга, у ҳеч қачон ислом республикасида расмий ташриф билан бўлмаган. Унинг ҳар бир ташрифи Эрон пойтахтида ўтказилган қандайдир кўп томонлама тадбирлар билан боғлиқ бўлган: Каспий форуми, газ экспорт қилувчи мамлакатлар саммити... Ёки худди шу сафаргидек, “Остона формати” учрашувларида Россия-Туркия-Эроннинг уч томонлама саммити каби. Ушбу “катта учлик” беш йил аввал Суриядаги можароларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида пайдо бўлган эди. Аммо аллақачондан буён Сурия муаммоларидан ўзиб кетди. Чунки, бу уч мамлакатнинг барчаси чиндан суверен мамлакатлар сирасига киради- уларнинг муҳокамалар учун мавзулари бор.Қолаверса, агар Туркиянинг ҳам минтақавий ҳам дунёвий масалаларда обрўси (икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдорлари ҳам, мухолифлари ҳам) жуда яхши тушунилган бўлса, Эроннинг роли кўп йиллардан буён етарлича баҳоланмаган. Аниқроғи- мутлақо нотўғри баҳоланган. Сабаби оддий: бизнинг Ғарбга йўналтирилган экспертлар ҳамжамиятимиз буюк қўшнимизга асосан Ғарбнинг кўзойнаклари орқали қараган: яккамохов мамлакат, ракета тутган ва атом бомбасини хоҳлаётган муллалар, теократия, қатағон режими, Узоқ Шарқ, умуман бутун дунёга таҳдид, ислом фанатиклари ва ҳоказо. Умуман олганда, илғор, маърифатли ва бой Ғарб билан таққосланмайдиган қандайдир шарқий туйнук.Йўқ, сиёсий раҳбарият Эронга бошқача назар билан қараган, аммо бизнинг халқимиз ислом республикаси ҳақида нимани билар эди? Энг ёмон вазиятда- ғарб пропогандасининг ҳикоялари, энг яхши ҳолатда эса - “ Киносаёҳатчилар клуби”нинг қандайдир акс-садолари. Ҳатто бизнинг 2014 йилда Шарққа қараб бурилишимиз жанубий қўшнимизни идрок этишни ўзгартирмади : Россияда ҳақиқий Эронни яхши билишмайди.Бироқ, биз ҳозир 20 ёки 25 йиллик ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиш ҳаракатидамиз. У шу йилнинг ўзида имзоланиши мумкин: январь ойида янги президент Иброҳим Раисий Москвада Эрон шартномаси лойиҳасини Владимир Путинга топширди, ўтган ой эса Сергей Лавров Россия вариантини Теҳронга олиб борди. Россия ва Эрон ҳарбий иттифоқчи бўлмайди (гарчи ҳарбий-техникавий ҳамкорлик борган сайин қўшма машғулотлар билан тўлдириб борилсада). Аммо муносабатларимиз жуда жиддий ривожланмоқда.Қолаверса, Эрон Россия билан кўп томонлама ҳамкорликка янада фаолроқ жалб қилинмоқда- у аллақачон ШҲТга аъзо бўлди (кузда аъзо бўлиш жараёнлари якун топади), БРИКСга ҳам аъзо бўлмоқчи. Яъни сўз икки давлат ўртасида ҳам икки томонлама форматда, ҳам жаҳон миқёсида стратегик ҳамкорликнинг тўлақонли йўналиши ҳақида бормоқда. Россия ва Эрон ўзаро ҳамкорлик учун улкан салоҳиятга эга- савдодан тортиб Болтиқбўйини Араб денгизидаги Эрон портлари билан, яъни Каспий денгизи орқали Ҳиндистон билан Европани боғлайдиган “Шимол-жануб” транспорт коридоригача. Россия ва Европа ўртасидаги зиддиёт туфайли у ўз аҳамиятини йўқотди деб ўйлашга ҳожат йўқ- Шимол ва Жануб ўртасида савдо салоҳияти ҳамон жуда катта. Россия ва Европа ўртасидаги санкциялар уруши узоқ давом этса, коридор Россиянинг Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари билан савдоси учун жуда керак бўлади.Ва энг асосийси- Эрон билан яқинлашиш Россиянинг стратегик манфаатларига мос келади. Чунки биз нафақат буюк цивилизациялар меросхўри, 86-милионлик қўшнимиз, балки дунёнинг энг кучли мамлакати билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Эрон ўз йўлидан кетаётган, давлат ва жамиятни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларини излаётган, миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган, ҳеч қандай ташқи босимга бўйсунмайдиган чинакамига суверен мамлакат. Айни ишларни Россия ҳам қилаётир, аммо биз яна кўп қилишимиз керак. Ва гап бу ерда ўнлаб йиллар давомида ғарб санкцияларига қарамай ривожланиш бўйича Эрон тажрибаси ва ҳаёти ҳақида эмас- у ҳам фойдали, керак бўлиб қолади, гарчи собиқ дунёнинг ўзи, Ғарб ўзига ёқмайдиган мамлакатларни сезиларли даражада “тормозлаб туриши” мумкинлиги (ва уларни йўқ қилиш билан таҳдид қилиш) ўтмишда қолсада. Аҳамиятлиси, Эрон ўз давлатчилик ва ижтимоий муносабалар шакли, ўз миллий чизгилари ва ҳаракатларини белгилаб берадиган формулани ярата олган.Ислом республикаси- бу ғарбий ёки шарқий намуналаридан олинган қоғоз эмас- бу ноёб эронча ихтиро. Анъаналарига таянадиган (диний ва миллий), ҳам халқ вакиллигининг тўғри шакли ва ислом қонунларини қўллаш ғоясига асосланган мураккаб ихтиро. Лекин энг қийин ташқи шароитларда ўз муаммолари, хатолари ва сабоқлари билан омон қолган ихтиро. Ҳеч қайси державалар – Эрон эса шубҳасиз державалардан бири- сўнгги ўн йилликларда янги типдаги давлат қуриш соҳасида бундай бунёдкорлик намойиш этмаган. Охирги марта шунга ўхшаш (ва ҳатто миқёс жиҳатидан ҳам устунроқ бўлган) тажриба Совет Иттифоқи, яъни бизнинг мамлакатимиз эди.Ва ҳозир ҳам биз улкан таҳдиднинг қаршисида турибмиз. Биз халқимиз турмуши ва давлатимизнинг янги шаклини яратишимиз керак. Ғарб билан қарама-қаршиликда туриш учун эмас, балки бу аллақачондан буён ўзимизга керак бўлгани учун. Эрон тажрибасини Россияда қўллаб бўлмайди. Аммо эронларнинг мукаммал ижтимоий бунёдкорликка ҳаракатлари ва давлат адолат ҳимоясида туриш, ҳалқ ғояларини ўзида мужассамлаштириб, ҳимоя қилиши, халқ ва Парвардигор олдидаги маъсулиятни ҳис қилган ҳалол, иродали инсонлар етакчилик қилиши борасидаги ҳаракатлари русларга яқин.Ва шунинг учун Путиннинг Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Раҳбар Ҳумайний билан бешинчи учрашуви нафақат икки ўта нуфузли ва ўта тажрибали давлат арбоби ўртасидаги суҳбат, балки, глобал муаммолар ва таҳдидлардан ташқари музокалар учун мавзуси бўлган учрашувдир. Чунки Россия ва Эрон каби икки давлат ўз маънавий-миллий йўлидан борса, демакки, бирга боришади. Ва уларнинг ҳар бири ғарбдан келадиган таҳдидларга шунчаки жавоб бермасдан, балки анъанавий халқлар ўз турмуш тарзи ва ўз қонунларига мувофиқ яшаши мумкин бўлган янги дунёни биргаликда қуриш йўлида кучайиб ҳам боради.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26336052_0:184:2239:1863_1920x0_80_0_0_c6779f8a29ad320ed2efd8688d97a6dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Пётр Акопов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1392/76/13927642_0:1:98:99_100x100_80_0_0_00c551183c830fa4010e178dbf4136ec.jpg
колумнистлар, эрон, россия
колумнистлар, эрон, россия
Дронлардан ҳам кўпроқ: Эрон Россияга нима бера олади?
21:35 19.07.2022 (янгиланди: 18:38 05.04.2023) Владимир Путин бешинчи маротаба Эронга ташриф буюрмоқда. Бу кўпми ёки кам? Агар Путин мамлакатга раҳбарлик қилган 2000 йилдан ҳисобланса кўп эмасдек.
Аммо, агар ташрифлар санасидан ҳисобланса- умуман бошқача манзара: яъни ҳозирги ташрифнинг сўнгги етти йилликдаги тўртинчиси эканлиги аниқ бўлади.
Ҳа, Путин илк бор Теҳронга 2007 йилда келган, аммо мунтазам ташрифлар 2015 йилдан бошланган. Қолаверса, Путиннинг ташрифлари иш характерига эга, у ҳеч қачон ислом республикасида расмий ташриф билан бўлмаган. Унинг ҳар бир ташрифи Эрон пойтахтида ўтказилган қандайдир кўп томонлама тадбирлар билан боғлиқ бўлган: Каспий форуми, газ экспорт қилувчи мамлакатлар саммити... Ёки худди шу сафаргидек, “Остона формати” учрашувларида Россия-Туркия-Эроннинг уч томонлама саммити каби. Ушбу “катта учлик” беш йил аввал Суриядаги можароларни бартараф этиш йўлларини топиш мақсадида пайдо бўлган эди. Аммо аллақачондан буён Сурия муаммоларидан ўзиб кетди. Чунки, бу уч мамлакатнинг барчаси чиндан суверен мамлакатлар сирасига киради- уларнинг муҳокамалар учун мавзулари бор.
Қолаверса, агар Туркиянинг ҳам минтақавий ҳам дунёвий масалаларда обрўси (икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдорлари ҳам, мухолифлари ҳам) жуда яхши тушунилган бўлса, Эроннинг роли кўп йиллардан буён етарлича баҳоланмаган. Аниқроғи- мутлақо нотўғри баҳоланган. Сабаби оддий: бизнинг Ғарбга йўналтирилган экспертлар ҳамжамиятимиз буюк қўшнимизга асосан Ғарбнинг кўзойнаклари орқали қараган: яккамохов мамлакат, ракета тутган ва атом бомбасини хоҳлаётган муллалар, теократия, қатағон режими, Узоқ Шарқ, умуман бутун дунёга таҳдид, ислом фанатиклари ва ҳоказо. Умуман олганда, илғор, маърифатли ва бой Ғарб билан таққосланмайдиган қандайдир шарқий туйнук.
Йўқ, сиёсий раҳбарият Эронга бошқача назар билан қараган, аммо бизнинг халқимиз ислом республикаси ҳақида нимани билар эди? Энг ёмон вазиятда- ғарб пропогандасининг ҳикоялари, энг яхши ҳолатда эса - “ Киносаёҳатчилар клуби”нинг қандайдир акс-садолари. Ҳатто бизнинг 2014 йилда Шарққа қараб бурилишимиз жанубий қўшнимизни идрок этишни ўзгартирмади : Россияда ҳақиқий Эронни яхши билишмайди.
Бироқ, биз ҳозир 20 ёки 25 йиллик ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиш ҳаракатидамиз. У шу йилнинг ўзида имзоланиши мумкин: январь ойида янги президент Иброҳим Раисий Москвада Эрон шартномаси лойиҳасини Владимир Путинга топширди, ўтган ой эса Сергей Лавров Россия вариантини Теҳронга олиб борди. Россия ва Эрон ҳарбий иттифоқчи бўлмайди (гарчи ҳарбий-техникавий ҳамкорлик борган сайин қўшма машғулотлар билан тўлдириб борилсада). Аммо муносабатларимиз жуда жиддий ривожланмоқда.
Қолаверса, Эрон Россия билан кўп томонлама ҳамкорликка янада фаолроқ жалб қилинмоқда- у аллақачон ШҲТга аъзо бўлди (кузда аъзо бўлиш жараёнлари якун топади), БРИКСга ҳам аъзо бўлмоқчи. Яъни сўз икки давлат ўртасида ҳам икки томонлама форматда, ҳам жаҳон миқёсида стратегик ҳамкорликнинг тўлақонли йўналиши ҳақида бормоқда. Россия ва Эрон ўзаро ҳамкорлик учун улкан салоҳиятга эга- савдодан тортиб Болтиқбўйини Араб денгизидаги Эрон портлари билан, яъни Каспий денгизи орқали Ҳиндистон билан Европани боғлайдиган “Шимол-жануб” транспорт коридоригача. Россия ва Европа ўртасидаги зиддиёт туфайли у ўз аҳамиятини йўқотди деб ўйлашга ҳожат йўқ- Шимол ва Жануб ўртасида савдо салоҳияти ҳамон жуда катта. Россия ва Европа ўртасидаги санкциялар уруши узоқ давом этса, коридор Россиянинг Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари билан савдоси учун жуда керак бўлади.
Ва энг асосийси- Эрон билан яқинлашиш Россиянинг стратегик манфаатларига мос келади. Чунки биз нафақат буюк цивилизациялар меросхўри, 86-милионлик қўшнимиз, балки дунёнинг энг кучли мамлакати билан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Эрон ўз йўлидан кетаётган, давлат ва жамиятни ташкил этишнинг ўзига хос шаклларини излаётган, миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган, ҳеч қандай ташқи босимга бўйсунмайдиган чинакамига суверен мамлакат. Айни ишларни Россия ҳам қилаётир, аммо биз яна кўп қилишимиз керак. Ва гап бу ерда ўнлаб йиллар давомида ғарб санкцияларига қарамай ривожланиш бўйича Эрон тажрибаси ва ҳаёти ҳақида эмас- у ҳам фойдали, керак бўлиб қолади, гарчи собиқ дунёнинг ўзи, Ғарб ўзига ёқмайдиган мамлакатларни сезиларли даражада “тормозлаб туриши” мумкинлиги (ва уларни йўқ қилиш билан таҳдид қилиш) ўтмишда қолсада. Аҳамиятлиси, Эрон ўз давлатчилик ва ижтимоий муносабалар шакли, ўз миллий чизгилари ва ҳаракатларини белгилаб берадиган формулани ярата олган.
Ислом республикаси- бу ғарбий ёки шарқий намуналаридан олинган қоғоз эмас- бу ноёб эронча ихтиро. Анъаналарига таянадиган (диний ва миллий), ҳам халқ вакиллигининг тўғри шакли ва ислом қонунларини қўллаш ғоясига асосланган мураккаб ихтиро. Лекин энг қийин ташқи шароитларда ўз муаммолари, хатолари ва сабоқлари билан омон қолган ихтиро. Ҳеч қайси державалар – Эрон эса шубҳасиз державалардан бири- сўнгги ўн йилликларда янги типдаги давлат қуриш соҳасида бундай бунёдкорлик намойиш этмаган. Охирги марта шунга ўхшаш (ва ҳатто миқёс жиҳатидан ҳам устунроқ бўлган) тажриба Совет Иттифоқи, яъни бизнинг мамлакатимиз эди.
Ва ҳозир ҳам биз улкан таҳдиднинг қаршисида турибмиз. Биз халқимиз турмуши ва давлатимизнинг янги шаклини яратишимиз керак. Ғарб билан қарама-қаршиликда туриш учун эмас, балки бу аллақачондан буён ўзимизга керак бўлгани учун. Эрон тажрибасини Россияда қўллаб бўлмайди. Аммо эронларнинг мукаммал ижтимоий бунёдкорликка ҳаракатлари ва давлат адолат ҳимоясида туриш, ҳалқ ғояларини ўзида мужассамлаштириб, ҳимоя қилиши, халқ ва Парвардигор олдидаги маъсулиятни ҳис қилган ҳалол, иродали инсонлар етакчилик қилиши борасидаги ҳаракатлари русларга яқин.
Ва шунинг учун Путиннинг Эрон Ислом Республикаси олий раҳбари Раҳбар Ҳумайний билан бешинчи учрашуви нафақат икки ўта нуфузли ва ўта тажрибали давлат арбоби ўртасидаги суҳбат, балки, глобал муаммолар ва таҳдидлардан ташқари музокалар учун мавзуси бўлган учрашувдир. Чунки Россия ва Эрон каби икки давлат ўз маънавий-миллий йўлидан борса, демакки, бирга боришади. Ва уларнинг ҳар бири ғарбдан келадиган таҳдидларга шунчаки жавоб бермасдан, балки анъанавий халқлар ўз турмуш тарзи ва ўз қонунларига мувофиқ яшаши мумкин бўлган янги дунёни биргаликда қуриш йўлида кучайиб ҳам боради.