Чангли ҳавода аллергик касаллиги бор фуқароларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилди

© Sputnik / Иван Макеев / Медиабанкка ўтишДевушка стряхивает с себя тополиный пух
Девушка стряхивает с себя тополиный пух - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Хасталиклари бор беморлар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган чанг-тўзон ҳодисаси нафас йўллари хасталикларига чалинган беморлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундай об-ҳаво шароитида қандай йўл тутиш кераклиги бўйича тиббиёт фанлари доктори Илмира Разикова тавсиялар берди.
Мутахассис қайд этишича, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.
“Тўзонли ҳаво таркибида ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим”, дейди Илмира Разикова.
Тиббий тавсиялар:
Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш;
Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш;
Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш;
Кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш;
Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиш.
Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.
Ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда қичишиш ва қизариш, йўтал белгилари юзага келган фуқаролардан, тезда оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилишлари сўралди.
Мурожаат учун рақамлари:
"103" хизмати;
"1003" қисқа рақамли Саll-маркази.
Янгиликлар лентаси
0