Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Агар ноутбукка сув тўкилса, қандай чора кўриш керак?

© CC0 / Unsplash / Christin HumeДевушка за ноутбуком
Девушка за ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2022
Oбуна бўлиш
Мутахассис ноутбукга сув тўқилганда қандай чора қўллаш кераклигини айтди
Агар ноутбукка бехосдан сув ёки чой тўкилиб кетса, дарҳол уни токдан узиш, шунингдек, батареясини чиқариб олиш керак, деб тавсия қилмоқда дастурчилар мактаби ўқитувчиси Ева Янковская.
“Қурилмага сув текканда дарҳол уни энергия токидан узиш, шунингдек, батареясини чиқариб қўйиш керак. Ҳатто ноутбук ёниқ ҳолда бўлмаса ҳам. Чунки, тизим платаси компонентлари батареядан қувватланади ва қувват схемалари давом этади. Агар ноутбук батареясини чиқариб олиш имкони бўлмаса, зудлик билан ўчирувчи тугмани босиш ва тўлиқ ўчгунча кутиш керак”, - дейди мутахассис.
Шунингдек, ноутбукнинг барча қўшимча мосламаларини ўчириш керак. Кейин эса гаджетни қуритиш учун олиб қўйиш зарур. Бунинг учун мосламани бир суткага қуруқ жойга олиб қўйиш лозим.
Сув текканда ноутбукни силкитиш ёки фен билан қуритиш асло мумкин эмас. Бу контактлар оксидланишини тезлаштиради, дейди Янковская.
“Агар компьютерга шарбат, газли ёки спиртли ичимлик каби суюқлик тўқилса, янада тезроқ ҳаракат қилиш лозим. Чунки бу ичимликлар таркибида турли кислоталар бор. Улар эса контактларни тезроқ оксидлантиради”,- огоҳлантирди мутахассис.
Агар компьютер ишламай қолса, уни асло ўзбошимчалик билан тузатишга ҳаракат қилмаслик керак. Яхшиси, компьютер устасига олиб борган маъқул, дейди эксперт.
Янгиликлар лентаси
0