https://sputniknews.uz/20220718/saudiya-arabistoniga-borgan-bayden-masxarabozga-qiyoslandi-26296890.html
Саудия Арабистонига борган Байден масхарабозга қиёсланди
Саудия Арабистонига борган Байден масхарабозга қиёсланди
Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистонига ташриф буюрган Байден ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ғазабига дучор бўлди. 18.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-18T17:00+0500
2022-07-18T17:00+0500
2022-07-18T17:00+0500
дунёда
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/12/26296694_762:20:3071:1319_1920x0_80_0_0_034d3025afc01a77ddaa3d1be1c2f348.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. “Fox News” телеканали томошабинлари АҚШ президенти Жо Байденнинг Саудия Арабистонига ташрифи натижаларига шубҳа билан қарашди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Телеканал ўзи “эътибордан четда қолган давлат” деб атаган қиролликка ташриф буюрган АҚШ раҳбари, аввалроқ, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг “қотили” деб атаган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан қандай учрашгани ҳақида ҳикоя қилган.Шу билан бирга, Байден Ар-Риёддан нефть қазиб олишни кўпайтиришни сўраганини тасдиқлаган.“Жо Байден ўз президентлигининг яна бир ҳалокатли ҳафтасини янада ғалати нотўғри қадамлар, янада муваффақиятсиз сиёсатлар ва янада даҳшатли иқтисодий маълумотлар билан якунламоқда”, деган телеканал бошловчиси Шон Хэннити.Канал сюжети изоҳларда ўқувчиларнинг фаол реакциясини келтириб чиқарган.“Саудияликлар Брэндон (Байденнинг лақаби) ва унинг нақадар ожизлиги устидан кулишмоқда”, - дейди фойдаланувчи Mic Ken.“Саудияликлар бу масхарабознинг устидан кулишди, у у ерга нефть сўрагани бориб, бу буюк давлатни (АҚШ) шарманда қилишга қандай журъат этди... Ачинарли!” - деб ёзган Shawn О.“Илтимос, бу аҳмоққа уйини тарк этишига бошқа йўл қўйманг, у бизнинг мамлакатимиз учун ҳалокатли коррупцион шарманда”, - деб талаб қилган Time's up.“Мен Америка Қўшма Штатлари учун (нефть) таъминотини оширишга қўлимдан келган барча ишни қиламан”. Ҳақиқатанми? У тўғридан-тўғри оёғимиз остида”, - деган DrHarryT.“Ўз пулингизни АҚШда мавжуд бўлган нарсага сарфлаш... Ажойиб”, - деб истеҳзо қилган Vicki Mcintyre.“Бу мутлақо шармандалик”, - деб хулоса қилган Jay Miner.АҚШда ёқилғи нархи жорий йилнинг март ойида рекорд даражага етди ва май ойида ўзининг тарихий максимал даражасини янгилади. Июнь ойида бир галлон бензин нархи беш доллардан ошди. Ўтган йилнинг январь ойида Жо Байден эндигина мамлакат президенти лавозимини эгаллаганида, бу кўрсаткич бир галлон учун 2,38 долларни ташкил қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/12/26296694_970:0:3071:1576_1920x0_80_0_0_6721cebef937a0cf4cda305f27552fbc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жо байден
Саудия Арабистонига борган Байден масхарабозга қиёсланди
Саудия Арабистонига ташриф буюрган Байден ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг ғазабига дучор бўлди.
ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. “Fox News” телеканали томошабинлари АҚШ президенти Жо Байденнинг Саудия Арабистонига ташрифи натижаларига шубҳа билан қарашди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар бермоқда. Телеканал ўзи “эътибордан четда қолган давлат” деб атаган қиролликка ташриф буюрган АҚШ раҳбари, аввалроқ, саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг “қотили” деб атаган валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд билан қандай учрашгани ҳақида ҳикоя қилган.
Шу билан бирга, Байден Ар-Риёддан нефть қазиб олишни кўпайтиришни сўраганини тасдиқлаган.
“Жо Байден ўз президентлигининг яна бир ҳалокатли ҳафтасини янада ғалати нотўғри қадамлар, янада муваффақиятсиз сиёсатлар ва янада даҳшатли иқтисодий маълумотлар билан якунламоқда”, деган телеканал бошловчиси Шон Хэннити.
Канал сюжети изоҳларда ўқувчиларнинг фаол реакциясини келтириб чиқарган.
“Саудияликлар Брэндон (Байденнинг лақаби) ва унинг нақадар ожизлиги устидан кулишмоқда”, - дейди фойдаланувчи Mic Ken.
“Саудияликлар бу масхарабознинг устидан кулишди, у у ерга нефть сўрагани бориб, бу буюк давлатни (АҚШ) шарманда қилишга қандай журъат этди... Ачинарли!” - деб ёзган Shawn О.
“Илтимос, бу аҳмоққа уйини тарк этишига бошқа йўл қўйманг, у бизнинг мамлакатимиз учун ҳалокатли коррупцион шарманда”, - деб талаб қилган Time's up.
“Мен Америка Қўшма Штатлари учун (нефть) таъминотини оширишга қўлимдан келган барча ишни қиламан”. Ҳақиқатанми? У тўғридан-тўғри оёғимиз остида”, - деган DrHarryT.
“Ўз пулингизни АҚШда мавжуд бўлган нарсага сарфлаш... Ажойиб”, - деб истеҳзо қилган Vicki Mcintyre.
“Бу мутлақо шармандалик”, - деб хулоса қилган Jay Miner.
АҚШда ёқилғи нархи жорий йилнинг март ойида рекорд даражага етди ва май ойида ўзининг тарихий максимал даражасини янгилади. Июнь ойида бир галлон бензин нархи беш доллардан ошди. Ўтган йилнинг январь ойида Жо Байден эндигина мамлакат президенти лавозимини эгаллаганида, бу кўрсаткич бир галлон учун 2,38 долларни ташкил қилган.