Қуръонни 500 метрли қоғозга кўчирган хаттот янги рекорд ўрнатди - видео

© Pixabay / İbrahim Mücahit Yıldız Коран, иллюстративное фото
Коран, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
27 ёшли хаттот Мустафо бин Жамил Қуръони каримни ёзиш учун 7 ой вақт кетганини айтган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Кашмирлик хаттот узунлиги 500 метр ва эни 14,5 дюйм бўлган қоғозга бутун Қуръонни ёзиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходими Илёсхон Аҳмедов хабар берди.
27 ёшли хаттот Мустафо бин Жамил маҳаллий матбуотга Қуръони каримни ёзиш учун 7 ой вақт кетгани, бу вақт мобайнида Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан олиб келган махсус хаттотлик қаламлари ва 85 грамм қоғоздан фойдаланганини айтган.
Хаттот Мустафо бин Жамил ушбу ноёб ютуғи билан истеъдодли шахсларни аниқлаш ва уларнинг малакасини халқаро майдонда оширишга бағишланган (Lincoln Book of Records) ташкилотида ноёб рекорд ўрнатишга муваффақ бўлган.
“Қуръонни ҳеч бир моҳир мураббийнинг кўрсатмасисиз ёзишга муваффақ бўлдим, шунинг учун ҳам, айниқса, қўлёзма Қуръон 450 саҳифадан иборат бўлгани учун, кўп вақт талаб қилди”, дейди хаттот.
Маълумот учун, Мустафо бин Жамил Кашмир шимолидаги Бандипор минтақасидаги Горез водийсида вояга етиб, ўз истеъдодини исботлайдиган ноёб ютуқга эришиш истагида Қуръони каримни қоғозга ёзган.
Ўзбекистонда “Усмон Мусҳафи”нинг айнан нусхаси яратилди
Янгиликлар лентаси
0