Осиё кубоги-2023 мусобақаси мезбонлиги учун 4 та давлат ариза берди

© Пресс-служба АФУКубок Азии по футболу
Кубок Азии по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.07.2022
Oбуна бўлиш
Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё кубогини ўз майдонларида ўтказиш таклифини берган.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Осиё Кубоги—2023 мусобақаси мезбонлиги учун 4 та мамлакат таклиф киритди. Бу ҳақда Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) расмий сайтида маълум қилди.
Австралия, Индонезия, Жанубий Корея ва Қатар Осиё кубогини ўз майдонларида ўтказиш таклифини берган. Осиё кубоги-2023 га мезбонлик қилиш бўйича ҳужжатларни тақдим этиш 17 июндан бошлаб 31 августга қадар давом этади.
2022 йил 17 октябрь санасида ОФК Ижроия қўмитаси 24 жамоа иштирок этадиган мусобақа мезбони номи эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги—2023 мусобақаси Хитойда бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. Аммо мамлакатдаги COVID-19 пандемияси сабаб Хитой уни ўтказишдан бош тортган. Мусобақа 2023 йилнинг 16 июндан 16 июлига қадар давом этади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан илгари 2023 йилда футбол бўйича бўлиб ўтадиган Осиё кубогига йўлланма олган. Ўзбекистон кетма-кет 8 марта Осиё кубогида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0