https://sputniknews.uz/20220718/germaniya-26292972.html
Германия Россия газисиз қандай қийинчиликларга дуч келиши айтилди
Германия Россия газисиз қандай қийинчиликларга дуч келиши айтилди
Sputnik Ўзбекистон
Германияда газ билан боғлиқ муаммо 2024 йилгача давом этиши мумкин. 18.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-18T16:01+0500
2022-07-18T16:01+0500
2022-07-18T16:01+0500
дунёда
германия
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/964/18/9641887_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_63de5cb8480b0b8d5630a2fc312149f5.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Германия ҳукумати газ тақчиллиги жорий қишда мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда вазиятларга олиб келиши ва газ билан боғлиқ муаммо Германияда 2024 йилгача давом этишидан, бу эса, ўз навбатида, газ нархининг уч баравар ошишига олиб келишидан хавотирда. Бу ҳақда “Bild” таблоиди ёзмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг 14 июль куни Германия канцлери идораси раҳбари Вольфганг Шмидт давлат маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказган ва унда газ инқирози муҳокама қилинган.Таъкидланишича, газ танқислиги туфайли юзага келган фавқулодда ҳолат бутун Германия ҳудудига таъсир қилмаса ҳам, алоҳида федерал ерларга таъсир қилиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, газ муаммоси Германияда 2024 йилгача давом этади. Федерал ҳукумат газ нархи икки ёки уч баравар ошишини кутмоқда, ҳукумат нархларнинг ошишини тўлиқ юмшата олмайди, бу эса фуқароларнинг чўнтагига таъсир қилади, деб ёзмоқда нашр.Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллерга кўра, Германия газ омборларининг тўлдирилганлик даражаси қиш мавсумини Россия газисиз ўтказиш учун етарли эмас. Шу билан бирга, у ҳеч қандай сценарий бўйича Германия газсиз қолмаслигини таъкидлаган.Европага “Шимолий оқим” бўйича газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилдиЭслатиб ўтамиз, Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабекнинг Россия газини LNG етказиб бериш билан алмаштириш режаси барбод бўлгани хабар қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/964/18/9641887_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_6058eedae2414fe8b06f5ea28d4da7c4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, германия, газ
Германия Россия газисиз қандай қийинчиликларга дуч келиши айтилди
Германияда газ билан боғлиқ муаммо 2024 йилгача давом этиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Германия ҳукумати газ тақчиллиги жорий қишда мамлакатнинг айрим ҳудудларида фавқулодда вазиятларга олиб келиши ва газ билан боғлиқ муаммо Германияда 2024 йилгача давом этишидан, бу эса, ўз навбатида, газ нархининг уч баравар ошишига олиб келишидан хавотирда. Бу ҳақда “Bild” таблоиди
ёзмоқда. Унга кўра, жорий йилнинг 14 июль куни Германия канцлери идораси раҳбари Вольфганг Шмидт давлат маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказган ва унда газ инқирози муҳокама қилинган.
“Bild” маълумотларига кўра, федерал ҳукумат қишда ҳудудларда фавқулодда вазиятлар юзага келишини кутмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, газ танқислиги туфайли юзага келган фавқулодда ҳолат бутун Германия ҳудудига таъсир қилмаса ҳам, алоҳида федерал ерларга таъсир қилиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, газ муаммоси Германияда 2024 йилгача давом этади. Федерал ҳукумат газ нархи икки ёки уч баравар ошишини кутмоқда, ҳукумат нархларнинг ошишини тўлиқ юмшата олмайди, бу эса фуқароларнинг чўнтагига таъсир қилади, деб ёзмоқда нашр.
Федерал тармоқ агентлиги раҳбари Клаус Мюллерга кўра, Германия газ омборларининг тўлдирилганлик даражаси қиш мавсумини Россия газисиз ўтказиш учун етарли эмас. Шу билан бирга, у ҳеч қандай сценарий бўйича Германия газсиз қолмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Германия вице-канцлери, Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабекнинг Россия газини LNG етказиб бериш билан алмаштириш режаси барбод бўлгани
хабар қилинган эди.