Медведев: Қримга ҳужум қилинган тақдирда Украина раҳбарияти учун қиёмат куни келади

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишЗампред Совбеза РФ Д. Медведев принял участие в заседании попечительского совета СПбГУ
Зампред Совбеза РФ Д. Медведев принял участие в заседании попечительского совета СПбГУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Украина раҳбарияти учун қиёмат куни келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Айрим украин сиёсатчилари Қримга ҳужум қилишни назарда тутиб, Россияга таҳдид қилишга уринишмоқда. Агар шунга ўхшаш воқеа рўй берса, уларнинг бари учун қиёмат куни келади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Волгоградда фахрийлар билан учрашувда маълум қилди.
“Вақти-вақти билан қандайдир баёнотлар билан у ерда айрим қаттиқ ҳаяжонланган, қонли масхарабозлар оғиз очишмоқда ва Қримга ҳужум қилиш ва ҳоказоларни назарда тутиб, бизга таҳдид қилишга уринишмоқда. Шу муносабат билан шуни айтмоқчиманки, улар бундай баёнотларнинг оқибатларини яққол тушуниб туришибди. Оқибатлари эса ойдай равшан, шунга ўхшаш бирор бир воқеа рўй берган тақдирда, у ердаги барча учун бир зумда қиёмат куни келади. Жуда тез ва оғир. Беркиниш ғоят қийин бўлади”, - деди Медведев.
Янгиликлар лентаси
0