Жамшид Ходжаев яна инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига раҳбар этиб тайинланди

© Фото: Минсельхоз УзбекистанаЖамшид Ходжаев
Жамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2022
Oбуна бўлиш
Ходжаев 2017 йилдан 2019 йилгача ташқи савдо вазири бўлиб ишлаган эди.
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Жамшид Ходжаев Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонни имзолади.
Тайинловга қадар Ходжаев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбарлик қилиб келган. Ушбу лавозимдан олдин у 2017 йилдан 2019 йилгача ташқи савдо вазири бўлиб ишлаган. Ундан аввал эса Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб, ғазначилик, ташқи иқтисодий фаолият, ахборот технологиялари, лойиҳавий молиялаштириш ва бошқа департаментлар ишини мувофиқлаштирган.
Шунингдек, у Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган, Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил қилиш, унинг фаолиятини тартибга солишнинг тўлақонли меъёрий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, шунингдек Жамғарма ресурс базасини янада мустаҳкамлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этган.
2021 йил 10 сентябрида бошлаб Жамшид Ходжаев зиммасига Тошкент давлат аграр университети ректори вазифасини бажариш ҳам юкланган эди.
Жамшид Ходжаев 1979 йилда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Ходжаев Ўзбекистон президенти ташаббуси билан иқтидорли талабалар учун ташкил этилган “Умид” жамғармасининг стипендияси соҳиби. 2002 йилда Европа Давлат бошқаруви институтини (EIPA) тамомлаган, шундан сўнг 2003 йилда Бирмингем университетида (Буюк Британия) халқаро иқтисодий муносабатлар, давлат бошқаруви мутахассислиги бўйича МВА даражасига эга бўлган.
Commerzbank (Германия), ХВЖ (АҚШ), Standard Банк (ЖАР), JPMorgan Chase (АҚШ), Россия Банки (РФ), Natixis (Франция), KB Kookmin (Жанубий Корея), DBS (Сингапур), Credit Suisse (Швейцария) каби қатор хорижий ташкилотларнинг тренинг ва ўқув курсларида қатнашган.
Аввалроқ Сардор Умурзаков Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари лавозимига тайинлангани сабаб бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан кетган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари эса Жамшид Ходжаев номзодини Инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига маъқуллашган эди.
Янгиликлар лентаси
0