Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

© Fotolia / Jan H. AndersenМертвый человек на асфальте
Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.07.2022
Oбуна бўлиш
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Бугун Қозоғистоннинг Шецский туманида ичида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда фазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 3:21 да Қозоғистоннинг Шецский туманидан ўтган “Олмаота-Екатеринбург” автомобиль йўлида содир бўлди. Мазкур йўлда ҳаракатланган МAN юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашди.
Оқибатида микроавтобус ичида бўлган 17 нафар йўловчилардан 8 нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, 9 нафар йўловчилар турли даражада тан жароҳати олиб, Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасига ётқизилди.
ЙТҲ оқибатида микроавтобус салонида бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 2 нафари воқеа жойида вафот этди, 3 нафари турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Ҳозирда фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Қозоғистон ИИВ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0