https://sputniknews.uz/20220716/ozbekistonda-ayrim-sohalar-tort-kunlik-ish-haftasiga-otishi-mumkin---tadqiqot-26249338.html
Ўзбекистонда айрим соҳалар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин - тадқиқот
Ўзбекистонда айрим соҳалар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин - тадқиқот
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш имкониятлари мавжуд. Бу бўйича Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан тадқиқот ўтказилди.
2022-07-16T19:09+0500
2022-07-16T19:09+0500
2022-07-16T19:09+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/909/18/9091828_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_871d149133ed9dad4b9820c326d1b309.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш имкониятлари мавжуд. Бу бўйича Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан тадқиқот ўтказилди.Институт мутахассислари республика бўйича меҳнат унумдорлиги ва бир соатлик иш вақтидаги меҳнат унумдорлиги ҳисоблаб чиқишди.Корреляцион таҳлил натижаларига кўра, меҳнат унумдорлиги ва иш соатлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Корреляция коеффициенти - 0,40.Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, саноатда иш соатлари ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги корреляция коеффициенти - 0,45 ни ташкил этди. Бу юқори корреляцияни тасдиқлайди.Мутахассислар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ автоматлаштирилмаганлиги бунинг асосий сабаблари деб ҳисоблашмоқда.Шунга қарамай, 4 кунлик иш ҳафтаси қўлланилиши мумкин бўлган соҳалар аниқланди.Бу номоддий ишлаб чиқариш соҳалари яъни, IT соҳаси, банклар, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, илм-фан билан боғлиқ соҳалардир.Қайд этилишича, IT соҳаси ходимларининг аксарияти анча мослашувчан иш тартибига эга.Банкларнинг 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши молиявий операцияларни секинлаштириши мумкин.Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган.Бу эса ўз навбатида ушбу соҳаларда иш вақтини қисқартириш имкониятлари мавжуд эканлигидан далолат беради.Таъкидланишича, ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақтини уйғунлаштириш нуқтаи назаридан иш ҳафтасини қисқартириш учун шарт-шароитлар мавжуд.Буни бир неча усул билан амалга ошириш мумкин:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/909/18/9091828_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_877fe4f1a4598db279cef502f850a3fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда айрим соҳалар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин- тадқиқот
ўзбекистонда айрим соҳалар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин- тадқиқот
Ўзбекистонда айрим соҳалар тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиши мумкин - тадқиқот
Мутахассислар 4 кунлик иш ҳафтаси қўлланилиши мумкин бўлган соҳаларни аниқлашди.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон шароитида айрим соҳаларда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш имкониятлари мавжуд. Бу бўйича Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти томонидан тадқиқот
ўтказилди. Институт мутахассислари республика бўйича меҳнат унумдорлиги ва бир соатлик иш вақтидаги меҳнат унумдорлиги ҳисоблаб чиқишди.
Корреляцион таҳлил натижаларига кўра, меҳнат унумдорлиги ва иш соатлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Корреляция коеффициенти - 0,40.
“Шундай қилиб, Ўзбекистон шароитида 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш бўйича жаҳон амалиётини иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллаш мақсадга мувофиқ эмас”, дейилади хабарда.
Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, саноатда иш соатлари ва меҳнат унумдорлиги ўртасидаги корреляция коеффициенти - 0,45 ни ташкил этди. Бу юқори корреляцияни тасдиқлайди.
Мутахассислар ишлаб чиқаришнинг тўлиқ автоматлаштирилмаганлиги бунинг асосий сабаблари деб ҳисоблашмоқда.
Шунга қарамай, 4 кунлик иш ҳафтаси қўлланилиши мумкин бўлган соҳалар аниқланди.
Бу номоддий ишлаб чиқариш соҳалари яъни, IT соҳаси, банклар, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек, илм-фан билан боғлиқ соҳалардир.
Қайд этилишича, IT соҳаси ходимларининг аксарияти анча мослашувчан иш тартибига эга.
Банкларнинг 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиши молиявий операцияларни секинлаштириши мумкин.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган.
Бироқ, таҳлил натижаларига кўра, таълим (корреляция коеффиценти -0,15), соғлиқни сақлаш (-0,21), IT -соҳаси (-0,09), илмий фаолият (-0,07) ва молия тизимида (-0,06) иш соатлари ва меҳнат унумдорлиги ўртасида корреляцион боғлиқлик мавжуд эмас.
Бу эса ўз навбатида ушбу соҳаларда иш вақтини қисқартириш имкониятлари мавжуд эканлигидан далолат беради.
Таъкидланишича, ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақтини уйғунлаштириш нуқтаи назаридан иш ҳафтасини қисқартириш учун шарт-шароитлар мавжуд.
Буни бир неча усул билан амалга ошириш мумкин:
тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтиш;
ходимларни қўшимча “ўзгарувчан” дам олиш куни билан таъминлаш;