https://sputniknews.uz/20220716/maksim-shatskix-paxtakor-bosh-murabbiyi-boldi-26238685.html
Максим Шацких “Пахтакор” бош мураббийи бўлди
Максим Шацких “Пахтакор” бош мураббийи бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади.
2022-07-16T10:26+0500
2022-07-16T10:26+0500
2022-07-16T10:26+0500
спорт
пахтакор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26236230_0:168:853:648_1920x0_80_0_0_def56613c6cb5a13ce71a1600372bede.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, клуб ва Шацких ўртасида имзоланган шартномага кўра, у спорт директори лавозимида фаолият кўрсатади.Шацких фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида Киевнинг “Динамо”сида ўйнаган.“Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган “Динамо” МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади”, дейилади хабарда.Шацких бунгача 2020−2021 йилги мавсумда Россиянинг “Ротор” клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 61 учрашувда 34 та гол билан энг яхши тўпурар саналади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26236230_0:88:853:728_1920x0_80_0_0_74d9cccd9b2de64b55ff4e7caf756984.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
максим шацких “пахтакор” бош мураббийи бўлди
максим шацких “пахтакор” бош мураббийи бўлди
Максим Шацких “Пахтакор” бош мураббийи бўлди
Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ аъзоси Максим Шацких Тошкентнинг “Пахтакор” клубида иш бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, клуб ва Шацких ўртасида имзоланган шартномага кўра, у спорт директори лавозимида фаолият кўрсатади.
“Киевнинг “Динамо” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ажойиб фаолияти орқали кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, Европа майдонларида юртимиз номини танитган Максим Шацких “Пахтакор” спорт директори сифатида ишга киришди”, - дейилади хабарда.
Шацких фаолияти давомида Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида Киевнинг “Динамо”сида ўйнаган.
“Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У клубимизга академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашади, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни топишга интилади. Бу борада у ўйнаган “Динамо” МДҲда етакчилардан бири саналади. Умид қиламизки, Шацких клубимизнинг янги даражага кўтарилиши ва кўплаб совринларга эга чиқишига ўзининг катта ҳиссасини қўшади”, дейилади хабарда.
Шацких бунгача 2020−2021 йилги мавсумда Россиянинг “Ротор” клубида бош мураббий Александр Хацкевичнинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида 61 учрашувда 34 та гол билан энг яхши тўпурар саналади.