https://sputniknews.uz/20220716/fvv-qozogistonda-sodir-bolgan-yth-yuzasidan-qoshimcha-malumot-berdi-26248806.html
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди
Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди 16.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-16T16:01+0500
2022-07-16T16:01+0500
2022-07-16T16:01+0500
жамият
қозоғистон
авария
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23689704_37:0:3676:2047_1920x0_80_0_0_ce34ecb3fbd91952732da6981ed49087.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди.Бугун Қозоғистон Караганда вилояти Шетский туманида МAN юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилди.“Ўрганиш натижаларига кўра, “Меrcеdеs-Benz Sprinter” микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди.Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди”, - дейилган ФВВ баёнотида.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23689704_492:0:3221:2047_1920x0_80_0_0_d7f8cb1851db67638aa9e53fa68a7d94.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қозоғистон, авария
жамият, қозоғистон, авария
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди
ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. ФВВ Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди.
Бугун Қозоғистон Караганда вилояти Шетский туманида МAN юк машинаси ва “Меrcеdеs-Benz Sprinter” йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
“Ўрганиш натижаларига кўра, “Меrcеdеs-Benz Sprinter” микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчилардан 8 нафари Қозоғистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган, ҳалок бўлган фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганида улар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ эканлиги аниқланди.
Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ касалхонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.
Аввалги берилган бирламчи шошилинч хабарда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлганлиги айтилган эди. Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди”, - дейилган ФВВ баёнотида.