https://sputniknews.uz/20220715/serdar-berdimuhamedov-samarqanddagi-tarixiy-obidalarni-ziyorat-qildi-26227835.html
Сердар Бердимуҳамедов Самарқанддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди
Сердар Бердимуҳамедов Самарқанддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди. 15.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-15T17:09+0500
2022-07-15T17:09+0500
2022-07-15T17:09+0500
сиёсат
туркманистон
сердар бердимуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26228188_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_7e2fea2f5672523f2b082643a48c3450.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Шарқ дурдонаси - қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.Икки президентнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди.Шунингдек, Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўришди.Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди.Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилди.Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилди.Шундан сўнг, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.Қайд этилишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари кузатиб қўйди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26228188_87:0:1224:853_1920x0_80_0_0_2358cdae3515b3b21fb631b107ca7024.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, туркманистон, сердар бердимуҳамедов
сиёсат, туркманистон, сердар бердимуҳамедов
Сердар Бердимуҳамедов Самарқанддаги тарихий обидаларни зиёрат қилди
Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига келди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифининг иккинчи куни Самарқанд шаҳрига
келди. Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Шарқ дурдонаси - қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидалари билан танишади.
Икки президентнинг Самарқандга ташрифи Ислом Каримов мақбараси зиёратидан бошланди.
Шунингдек, Туркманистонлик меҳмонлар Мирзо Улуғбек музей-мажмуасини бориб кўришди.
“Ушбу мажмуа буюк олим қурдирган расадхона ёнида ташкил этилган. Музей икки зал ва олти бўлимдан иборат. Ундан Мирзо Улуғбек даврига оид юздан зиёд ашёлар, китоблар, қўлёзмалар, асл нусхадаги квадрант асбоби ўрин олган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари Амир Темур мақбарасини ҳам зиёрат қилди.
Меҳмонларга буюк Соҳибқироннинг ҳаёти, саркардалик маҳорати, улкан давлати ҳақида сўзлаб берилди.
Давлат раҳбарлари Регистон мажмуасига ҳам ташриф буюрди. Мажмуадаги уч муҳташам обида – Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг тарихи ҳақида сўзлаб берилди.
Шундан сўнг, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди.
Қайд этилишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очган муҳим воқеа бўлди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлат раҳбари кузатиб қўйди.