https://sputniknews.uz/20220715/rossiya-fargonada-aviakompaniya-tashkil-etishni-rejalashtirmoqda-26214078.html
Фарғона аэропортини модернизация қилиш учун Россия компанияси жалб қилиниши мумкин
Фарғона аэропортини модернизация қилиш учун Россия компанияси жалб қилиниши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилояти ҳокими Россиянинг “Аэропорты Регионов” ширкати вакилларини қабул қилди. 15.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-15T12:53+0500
2022-07-15T12:53+0500
2022-07-15T13:27+0500
жамият
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/510/50/5105038_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_4f24cb03463b16cfaf09fb6625c6957b.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россиянинг “Аэропорты Регионов” холдинги Ўзбекистонда Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания ташкил қилиб, уни Фарғона аэропортида жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Сергей Краснов бошчилигидаги компания вакиллари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашувда маълум қилди. Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, учрашувда реконструкция ва модернизация қилиш орқали Фарғона аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” ҳолдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинган.Фарғона водийси вилоятлари ҳамда қўшни мамлакатлар чегарадош вилоятлари аҳолиси сонини ҳисобга олганда, Фарғона шаҳри аэропортини кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш истиқболли лойиҳа экани таъкидланган.Шунингдек, келгусида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди.“Аэропорты Регионов” холдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Фарғона аэропортида жойлаштириш бўйича фикр алмашилган.
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/510/50/5105038_173:0:2904:2048_1920x0_80_0_0_b209a2bb9edbfba59a3d4e4451fe8991.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, фарғона вилояти
Фарғона аэропортини модернизация қилиш учун Россия компанияси жалб қилиниши мумкин
12:53 15.07.2022 (янгиланди: 13:27 15.07.2022) Фарғона вилояти ҳокими Россиянинг “Аэропорты Регионов” ширкати вакилларини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Россиянинг “Аэропорты Регионов” холдинги Ўзбекистонда Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания ташкил қилиб, уни Фарғона аэропортида жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Сергей Краснов бошчилигидаги компания вакиллари Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров билан
учрашувда маълум қилди.
Ҳокимлик матбуот хизматига кўра, учрашувда реконструкция ва модернизация қилиш орқали Фарғона аэропортини ривожлантириш истиқболлари ҳамда “Аэропорты Регионов” ҳолдингининг бу жараёнда иштироки имкониятлари муҳокама қилинган.
Фарғона водийси вилоятлари ҳамда қўшни мамлакатлар чегарадош вилоятлари аҳолиси сонини ҳисобга олганда, Фарғона шаҳри аэропортини кенгайтириш ҳамда модернизация қилиш истиқболли лойиҳа экани таъкидланган.
Шунингдек, келгусида Фарғона аэропортини Европа ва Осиё ўртасида халқаро транзит тугунига айлантириш, қўшимча карго терминали барпо этиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш имкониятлари юқори баҳоланди.
“Аэропорты Регионов” холдинги томонидан Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилаётган, ўрта масофага мўлжалланган Sukhoi Superjet 100 самолётлари билан маҳаллий рейсларда хизмат кўрсатувчи авиакомпанияни Фарғона аэропортида жойлаштириш бўйича фикр алмашилган.