https://sputniknews.uz/20220715/ozbekistonlik-oquvchi-xalqaro-matematika-olimpiadasida-golib-boldi-26207982.html
Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди.
2022-07-15T11:04+0500
2022-07-15T11:04+0500
2022-07-15T11:04+0500
жамият
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26208084_0:220:853:700_1920x0_80_0_0_5e911aeb192051a393e1c2c10060efb4.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар берди.Ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.Мазкур олимпиадада дунёнинг 106 та давлатидан 600 нафар ўқувчи қатнашди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.Маълумот учун, Лазизбек Ражаббоев Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси ҳисобланади. Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26208084_0:140:853:780_1920x0_80_0_0_c9ef0c7cfa64a3a68d23639be9f88489.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонлик ўқувчи халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
ўзбекистонлик ўқувчи халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида ғолиб бўлди
Медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик ўқувчи Халқаро математика олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги хабар
берди. Ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6-16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.
Мазкур олимпиадада дунёнинг 106 та давлатидан 600 нафар ўқувчи қатнашди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритди.
“Бронза медали учун ўқувчи 60 млн сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Лазизбек Ражаббоев Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси ҳисобланади. Белгиланган тартибга кўра, медаль соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.