https://sputniknews.uz/20220715/ozbekiston-shht-davlatlarini-mehnat-unumdorligini-oshirish-sohasida-hamkorlikka-chorladi-26225129.html
Ўзбекистон ШҲТ давлатларини меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида ҳамкорликка чорлади
Ўзбекистон ШҲТ давлатларини меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида ҳамкорликка чорлади
Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ўринбосари томонидан ШҲТ мамлакатларидаги ҳамкасбларига “тез-тез кўришиб туриш”, меҳнат унумдорлиги масалалари бўйича қўшма семинар ва тренинглар... 15.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-15T16:27+0500
2022-07-15T16:27+0500
2022-07-15T16:27+0500
сиёсат
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26216185_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_e91f5cb280b1c532a7e5f02230f60f93.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларини меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.Ўзбекистон ҳозирда ШҲТга раислик қилмоқда. Бугун Тошкентда ташкилотга аъзо мамлакатлар саноат вазирларининг иккинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.Шунингдек, Бош вазир ўринбосари томонидан ШҲТ мамлакатларидаги ҳамкасбларига “тез-тез кўришиб туриш”, меҳнат унумдорлиги масалалари бўйича қўшма семинар ва тренинглар ўтказишни фаоллаштириш таклифи берилди.Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, ҳозирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон унинг аъзолари ҳисобланади.ШҲТда кузатувчи давлатлар Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар -Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланкадир.Ўтган йили сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланганди.Яқинда Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0f/26216185_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9f802718c02abe69822641b6f22ee09d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), ўзбекистон
сиёсат, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), ўзбекистон
Ўзбекистон ШҲТ давлатларини меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида ҳамкорликка чорлади
Бош вазир ўринбосари томонидан ШҲТ мамлакатларидаги ҳамкасбларига “тез-тез кўришиб туриш”, меҳнат унумдорлиги масалалари бўйича қўшма семинар ва тренинглар ўтказишни фаоллаштириш таклифи берилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларини меҳнат унумдорлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик механизмини ишлаб чиқишга таклиф қилмоқда. Бу ҳақида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Ўзбекистон ҳозирда ШҲТга раислик қилмоқда. Бугун Тошкентда ташкилотга аъзо мамлакатлар саноат вазирларининг иккинчи йиғилиши ўз ишини бошлади.
Тадбирнинг очилиш маросимида “Биз меҳнат унумдорлиги соҳасида ҳамкорлик механизмини ўз ичига олган, барча ШҲТ мамлакатлари манфаатларига хизмат қилувчи асосли ҳужжатни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қиламиз”, дея қайд этди Қўчқоров.
Шунингдек, Бош вазир ўринбосари томонидан ШҲТ мамлакатларидаги ҳамкасбларига “тез-тез кўришиб туриш”, меҳнат унумдорлиги масалалари бўйича қўшма семинар ва тренинглар ўтказишни фаоллаштириш таклифи берилди.
“Биз ҳамкорлик асосида лойиҳаларни фаоллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб биламиз”, дея қўшимча қилди Қўчқоров.
Маълумот учун, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот бўлиб, ҳозирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон унинг аъзолари ҳисобланади.
ШҲТда кузатувчи давлатлар Афғонистон, Беларус, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар -Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланкадир.
Ўтган йили сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш жараёни бошланганди.
Яқинда Беларусь ШҲТга аъзо бўлиш учун ариза топширди.