https://sputniknews.uz/20220715/endilikda-oilaviy-bogchalarga-3-yoshga-tolmagan-bolalar-ham-qabul-qilinadi-26206518.html
Эндиликда оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болалар ҳам қабул қилинади
Эндиликда оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болалар ҳам қабул қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Оилавий нодавлат боғчаларда тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратилади. 15.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-15T10:43+0500
2022-07-15T10:43+0500
2022-07-15T10:43+0500
жамият
янги қарор
боғчалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_32683d8e07548a68e511637908205edb.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. Бу ҳақида президентнинг ПҚ–322-сонли қарорида назарда тутилган.Қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан оилавий нодавлат боғчаларда:Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда ҳамда оилавий боғчаларда бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади.Қолаверса, табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/06/15949306_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_dceea8ca4d077ba0bb224082036d3f78.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, боғчалар
жамият, янги қарор, боғчалар
Эндиликда оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болалар ҳам қабул қилинади
Оилавий нодавлат боғчаларда тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратилади.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади. Бу ҳақида президентнинг ПҚ–322-сонли қарорида назарда
тутилган. Қарорга мувофиқ, 1 сентябрдан оилавий нодавлат боғчаларда:
қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда ҳамда оилавий боғчаларда бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади.
Ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади.
Қолаверса, табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.