Танзанияда номаълум касаллик тарқалмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСотрудница научно-исследовательской лаборатории. Архивное фото
Сотрудница научно-исследовательской лаборатории. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Касалланганлар сони ўндан ошди, мамлакатнинг уч нафар фуқароси вафот этди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Танзания жанубида ўндан ортиқ инсон бурундан қон кетиш аломотлари билан номаълум касалликка чалинди. Бу ҳақда Citizen маҳаллий нашри хабар берди.
“12 июль ҳолатига кўра, номаълум касаллик аниқланган беморлар сони 11 нафар бўлиб, улардан 3 нафари вафот этган”, дейди давлат тиббий хизмати раҳбари Айфело Сичвале.
Айтилишича, эпидемия Линди вилоятида содир бўлган. 5-7 июль кунлари ушбу ҳудуддаги касалхоналарга иситма, ҳолсизлик, бурундан қон кетиш ва бош оғриғи аломатлари билан беморлар келтирилган.
Танзания президенти Самия Ҳасан Сулухунинг таъкидлашича, касаллик атроф-муҳитнинг бузилиши оқибатлари билан боғлиқ.
Унинг сўзларига кўра, одамларнинг ёнида яшовчи ёввойи ҳайвонларнинг айрим турлари вирус ташувчилар бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0