https://sputniknews.uz/20220714/shota-rustaveli-kochasi-toliq-rekonstruktsiya-qilinadi-26191934.html
Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади
Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади
Sputnik Ўзбекистон
“Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисмида реконструкция ишлари олиб борилади. 14.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-14T17:26+0500
2022-07-14T17:26+0500
2022-07-14T17:26+0500
жамият
жаҳонгир ортиқхўжаев
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25339586_0:102:2849:1705_1920x0_80_0_0_4078f8fa6ece6c3f40482b92a9590992.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади. Бу бўйича 13 июль куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарор имзолади.Ҳужжатга кўра, туманда жойлашган “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велоспедчилар йўлакларини барпо этиш режалаштирилган.Ҳокимлик ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” компанияси лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.Объектда амалга ошириладиган ишлар учун талаб қилинадиган маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш шарти билан тижорат банкларидан кредитлар жалб қилинади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шота Руставели кўчаси ободонлаштирилаётгани маълум қилинганди. Ушбу кўчада жойлашган Шота Руставели ҳайкалини асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш ҳам режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25339586_0:64:2382:1851_1920x0_80_0_0_2fcdc20160d130fe1c50892f96fa0ef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жаҳонгир ортиқхўжаев , янги қарор
жамият, жаҳонгир ортиқхўжаев , янги қарор
Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади
“Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисмида реконструкция ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади. Бу бўйича 13 июль куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарор
имзолади. Ҳужжатга кўра, туманда жойлашган “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велоспедчилар йўлакларини барпо этиш режалаштирилган.
Ҳокимлик ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” компанияси лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.
Объектда амалга ошириладиган ишлар учун талаб қилинадиган маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш шарти билан тижорат банкларидан кредитлар жалб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шота Руставели кўчаси ободонлаштирилаётгани маълум
қилинганди. Ушбу кўчада жойлашган Шота Руставели ҳайкалини асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш ҳам режалаштирилган.