https://sputniknews.uz/20220714/samarqandda-muzeylar-kvadrati-tashkil-etiladi-26172109.html
Самарқандда “Музейлар квадрати” ташкил этилади
Самарқандда “Музейлар квадрати” ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Самарқандда “Музейлар квадрати” ташкил этилади. 14.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-14T09:44+0500
2022-07-14T09:44+0500
2022-07-14T09:44+0500
маданият
самарқанд вилояти
музей
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24644014_0:39:1280:760_1920x0_80_0_0_69db2e89dc534cd2a99419cf1a298377.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, республикада 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги “Музейлар квадрати”да бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди. Қайд этилишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилояти ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида “Музейлар квадрати” фаолиятини йўлга қўяди.Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, “Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси” кўргазмаси, “Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви” кўргазмаси, “Классицизм” музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.Шунингдек, Қўқон шаҳрида “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.Таъкидланишича, бундан мақсад Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейлардаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга оид замонавий янги экспозицияларни яратиш ва музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.Третяков галереяси Ўзбекистон Маданият жамғармаси билан ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/12/24644014_133:0:1270:853_1920x0_80_0_0_b432c987a79fbd6cc6e838d308d6d344.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, самарқанд вилояти, музей
маданият, самарқанд вилояти, музей
Самарқандда “Музейлар квадрати” ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Самарқандда “Музейлар квадрати” ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, республикада 9 та янги музей ташкил этилади, шулардан 7 таси Самарқанддаги “Музейлар квадрати”да бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов
маълум қилди. Қайд этилишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилояти ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида “Музейлар квадрати” фаолиятини йўлга қўяди.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, “Буюк ипак йўли — Ўзбекистон ва Хитойнинг олтин мероси” кўргазмаси, “Самарқанд — Ўзбекистон ва Россия минтақалари маданиятлари туташуви” кўргазмаси, “Классицизм” музейи, Тарихий фотосуратлар музейи, Заргарлик санъати музейи, Бадиий кўргазмалар зали, “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасининг филиаллари сифатида анъанавий либослар музейлари фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, Қўқон шаҳрида “Қўқон” давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида Замонавий санъат музейи ҳамда Урганч шаҳрида Ўзбекистон замонавий санъат музейининг филиали сифатида Лазги музейи ташкил этилади.
Таъкидланишича, бундан мақсад Ўзбекистон санъатининг жаҳон адабий ва маданий муҳитига интеграцияси, музейлардаги тарихий экспонатларнинг ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи, буюк алломалар ҳаёти ва фаолиятида тутган ўрни ҳамда халқаро майдонда мамлакатнинг ижобий имижини мустаҳкамлашга оид замонавий янги экспозицияларни яратиш ва музей тўпламларидаги бой тарихий ҳамда маданий меросни замонавий санъат платформасида кенг тарғиб қилишдир.