Россия хавфсизлиги: Путин жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади

© Sputnik / Алексей ДружининПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Путин Россияга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади.
Путин Россия хавфсизлигига ва унга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишга чақириқлар учун жиноий жавобгарликни кучайтирувчи қонунни имзолади.
280.4-моддаси “Давлат хавфсизлигига қарши қаратилган фаолиятни амалга оширишга оммавий чақириқлар” киритилди: 100 мингдан 500 минг рублгача жарима ёки 2 йилдан 4 йилгача колония, шунингдек, гуруҳ томонидан ёки зўравонлик, таҳдид қилиш - 5 йилдан 7 йилгача колонияда 500 минг рублдан 2,5 миллион рублгача жарима.
Россияликларнинг чет элда Россия манфаатларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этиши 500 минг рублгача жарима билан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Қуролли тўқнашув ёки жанговар ҳаракатлар шароитида душман томонига ўтиш давлатга хиёнат деб ҳисобланади (12 йилдан 20 йилгача колония, 500 минг рублгача жарима).
Россияликларнинг хорижий махсус хизматлари, халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан махфий ҳамкорлиги 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш ва 1 миллион рублгача жарима билан жазоланади.
Давлат сирларини муҳофаза қилиш талабларини бузиш (7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) тўғрисида жиноий модда киритилди.
Нацизм ва экстремистик ташкилотлар рамзларини такрорий тарғиб қилиш ёки оммавий намойиш қилиш (4 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) бўйича жиноий модда киритилди, ҳозир нацист ва экстремистик рамзларни намойиш қилганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0