АҚШ фуқароси Украинада асирга тушди - ОАВ

© SputnikНаручники висят на дверной ручке
Наручники висят на дверной ручке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2022
Oбуна бўлиш
The Guardian: Херсонда америкалик ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. АҚШ фуқароси Суеди Мурекези июн ойида Херсонда ҳибсга олинди, деб хабар қилди The Guardian унинг оиласи, дўстлари ва кўнгиллилари берган маълумотга асосан.
Унинг акаси Мурекези Украинага тўрт йилдан кўпроқ вақт олдин кўчиб ўтганини, сўнгги 2 йил Херсонда яшаганини айтди. Америкаликнинг дўстлари ва оиласи унинг жанговар ҳаракатларда қатнашмагани, криптовалюта билан боғлиқ бизнес билан шуғуллангани таъкидлашди.
Газетанинг ёзишича, Мурекези акасига қўнғироқ қилиб, Донецкда икки америкалик ёлланма аскар Александр Дрюке ва Энди Хюн билан бир жойда ҳибсга олинганини айтди.
“Телефонда Мурекези укасига Украина тарафдорлари намойишларида қатнашганликда ёлғон айбланганини айтди”, — дейилган хабарда.
Газетанинг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби департамент Мурекезининг ҳибсга олингани ҳақидаги “хабарлардан хабардор”лигини айтди, бироқ бошқа изоҳ беришдан бош тортди.
Херсон ҳокимияти ва РФ Мудофаа вазирлиги бундай исмли америкалик ҳибсга олингани ҳақида баёнот бермади.
Янгиликлар лентаси
0