https://sputniknews.uz/20220713/trampning-sobiq-maslahatchisi-davlat-tontarishlarini-tayyorlashda-qatnashganini-tan-oldi-26142291.html
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси давлат тўнтаришларини тайёрлашда қатнашганини тан олди
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси давлат тўнтаришларини тайёрлашда қатнашганини тан олди
Sputnik Ўзбекистон
Жон Болтоннинг таъкидлашича, бу бу кўп ишни талаб қилади. 13.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-13T14:34+0500
2022-07-13T14:34+0500
2022-07-13T14:34+0500
дунёда
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26135639_0:12:3098:1755_1920x0_80_0_0_665e11eb4ef99bdc60e68ba92984e388.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон чет элларда давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганини тан олди.Ушбу баёнот ўтган йилнинг 6 январида Капитолий яқинидаги тартибсизликлар муносабати билан Трампга нисбатан зўравонликка даъват ҳақидаги айбловлар ортидан янгради. Ўшанда сайлов натижаларидан норози бўлган собиқ президент тарафдорлари Капитолийни эгаллаб олган эди.Болтон маълум қилишича, собиқ президент "пухта режалаштирилган давлат тўнтариши"ни амалга ошириш учун етарли даражада қобилиятли эмас.2021 йил 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари, ўша пайтдаги амалдаги президент, Вашингтондаги митингдан кейин Капитолийга ҳужум уюштирди. Бу сайлов якунларини муҳокама қилаётган конгресснинг иши бир неча соатга тўхтаб қолишига олиб келди. Тартибсизликлар натижасида бир намойишчи ва полиция ходими ҳалок бўлди. Яна уч киши зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли вафот этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини намойишчиларни конгресс биносидан ҳайдаб чиқаргандан кейин Жо Байденнинг сайловдаги ғалабаси тасдиқланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26135639_206:0:2937:2048_1920x0_80_0_0_829ded68d0196195c71a48c1a718d504.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси давлат тўнтаришларини тайёрлашда қатнашганини тан олди
Жон Болтоннинг таъкидлашича, бу бу кўп ишни талаб қилади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон чет элларда давлат тўнтаришини тайёрлашда иштирок этганини тан олди.
Ушбу баёнот ўтган йилнинг 6 январида Капитолий яқинидаги тартибсизликлар муносабати билан Трампга нисбатан зўравонликка даъват ҳақидаги айбловлар ортидан янгради. Ўшанда сайлов натижаларидан норози бўлган собиқ президент тарафдорлари Капитолийни эгаллаб олган эди.
Болтон маълум қилишича, собиқ президент "пухта режалаштирилган давлат тўнтариши"ни амалга ошириш учун етарли даражада қобилиятли эмас.
"Бу ерда (АҚШда) эмас, бошқа мамлакатларда давлат тўнтаришларини режалаштиришда ёрдам берган одам сифатида айтаманки, бу кўп ишни талаб қилади. Трамп амалга оширган нарса бу эмас", — деди у CNN телеканали эфирида.
2021 йил 6 январь куни Дональд Трамп тарафдорлари, ўша пайтдаги амалдаги президент, Вашингтондаги митингдан кейин Капитолийга
ҳужум уюштирди. Бу сайлов якунларини муҳокама қилаётган конгресснинг иши бир неча соатга тўхтаб қолишига олиб келди. Тартибсизликлар натижасида бир намойишчи ва полиция ходими ҳалок бўлди. Яна уч киши зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли вафот этди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини намойишчиларни конгресс биносидан ҳайдаб чиқаргандан кейин Жо Байденнинг сайловдаги ғалабаси
тасдиқланди.