Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВице-премьер Туркменистана Сердар Бердымухамедов
Вице-премьер Туркменистана Сердар Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Асосий йўналишлардаги амалий алоқаларнинг, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш, транспорт-транзит салоҳиятини самарали ишга солиш, сув хўжалиги соҳасида муҳим лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудудлараро мулоқотни фаоллаштириш ҳамда маданий-гуманитар алмашинув дастурларини давом эттириш истиқболлари диққат марказида бўлади.
Давлат раҳбарлари халқаро аҳамиятга молик масалалар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашиши кутилмоқда.
Саммит якунида Қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида учрашув ўтказиши ва Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кўзда тутилган.
Ушбу ташрифга тайёргарлик доирасида 1-2 июль кунлари Тошҳовуз шаҳрида Сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг тадбирлари муваффақиятли ўтди.
12 июль куни Тошкентда икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва стратегик шериклик салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига бағишланган Ўзбекистон-Туркманистон илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ташриф арафасида Бухоро шаҳрида биринчи Ҳудудлар форуми, Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг етакчи корхоналари кўргазмаси ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0