Қорақалпоғистондаги фавқулодда ҳолат режими юмшатилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Каракалпакстана и Узбекистана
Флаги Каракалпакстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистондаги вазиятнинг барқарорлашгани ҳисобга олиб, комендантлик соатининг амал қилиш вақти қисқартирилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режими бироз юмшатилади, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақти қисқартирилади.

“Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди”, - дейилади президент матбуот котиби хабарида.

Давлат раҳбари Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2 июлдаги ўз фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолаган ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўллаган.
Янгиликлар лентаси
0