https://sputniknews.uz/20220713/mirziyoev-eron-parlamenti-rahbari-bilan-hamkorlikni-kengaytirish-masalalarini-muhokama-qildi-26155150.html
Мирзиёев Эрон парламенти раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев Эрон парламенти раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф Ўзбекистонга келди. 13.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-13T17:52+0500
2022-07-13T17:52+0500
2022-07-13T17:52+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26154916_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_b010164acd9bd5a7bc344a99a74645bf.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Исломий Кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Мирзиёев Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қилаётган фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувларни мамнуният билан қайд этди.Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик кўрсаткичлари ўсаётгани кузатилмоқда – жорий йил бошидан товар айирбошлаш 40 фоизга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 360 тадан ошди. Февраль ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва етакчи корхоналари вакиллари иштирокида бизнес форум муваффақиятли ўтказилди. Келгуси ойларда қатор муҳим икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг ошиши учун қулай шароитларни шакллантириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техник алмашинув дастурларини амалга ошириш, ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Келишувларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш мақсадида самарали парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши йўлидаги кўмакни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби кўриб чиқилди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26154916_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_3dbbb1b0550a258ca4279532dba3ad01.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, эрон
сиёсат, шавкат мирзиёев, эрон
Мирзиёев Эрон парламенти раҳбари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Эрон Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Исломий Кенгаш мажлиси раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш, шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Мирзиёев Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва устувор йўналишларда кенгайтиришга хизмат қилаётган фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувларни мамнуният билан қайд этди.
Савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик кўрсаткичлари ўсаётгани кузатилмоқда – жорий йил бошидан товар айирбошлаш 40 фоизга, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 360 тадан ошди. Февраль ойида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари ва етакчи корхоналари вакиллари иштирокида бизнес форум муваффақиятли ўтказилди. Келгуси ойларда қатор муҳим икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Музокараларда ўзаро савдо ҳажмининг ошиши учун қулай шароитларни шакллантириш, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техник алмашинув дастурларини амалга ошириш, ҳудудлар ва тадбиркорлар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Келишувларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини илгари суриш мақсадида самарали парламентлараро мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.
Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ушбу мамлакатда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши йўлидаги кўмакни кенгайтириш муҳим экани қайд этилди.
Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шу жумладан жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби кўриб чиқилди.