Эстония суди Sputnik Meedia офисидаги тинтувни ноқонуний деб топди

© Sputnik/Виктор ТолочкоЕлена Черышева, архивное фото
Елена Черышева, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Эстония ҳукумати апрель ойида Черишевани гўёки тинчликка қарши жиноят содир этиш ҳамда халқаро санкцияларни бузиш гумони билан қўлга олганди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Sputnik Meedia собиқ раҳбари Елена Черишева Эстония суди унинг уйи ва Sputnik Meedia таҳририятининг офисидаги тинтувни ноқонуний деб топганини маълум қилди.
Черишева, шунингдек, Харю уезд суди унинг ҳимоячисининг унга шахсий мул-мулкларининг бир қисмини қайтариш тўғрисидаги шикоятини қаноатлантирганини айтди.
Эстония ҳукумати апрель ойида Черишевани гўёки тинчликка қарши жиноят содир этиш ҳамда халқаро санкцияларни бузиш гумони билан қўлга олганди. Кейин ундан мамлакатдан чиқиб кетмаслик ҳақида тилхат олиб қўйиб юборишди.
Черишева суднинг 7 июлдаги қароридан воқеалар хронологиясини билиб олган. Жумладан, 5 апрель куни прокуратура вакили Таави Перн тинтув ўтказишга рухсат берган. 6 апрель куни Черишевани қўлга олишган, унинг уйида тинтув ўтказишган, турмуш ўртоғини эса Sputnik Meedia собиқ офисига олиб боришган. Тинтувдан 16 соат ўтиб Черишевани тергов изоляторига олиб кетишган.

“8 апрель куни прокуратура Харю уезди судининг дастлабки тергов судьясига тинтув учун ордер ва ордерни жоиз ва асосли деб топишни сўраб қўшимча ҳужжатларни йўллаган. Судья тинтувни жоиз деб топмаган. Суднинг аниқлик киритишича, фаолияти журналистика мақсадларида ахборотни қайта ишлаш билан боғлиқ шахсларнинг уйида тинтув фақат дастлабки тергов судьяси қарори ёки суд ажрими асосида ўтказилиши мумкин”, - деди Черишева РИА Новости билан суҳбатда.

Журналист 12 апрель куни прокуратура Таллин округ судига Харю уезди судининг 8 апрелдаги қарори устидан шикоят келтирган, бироқ Таллин суди қарорни ўзгартиришсиз қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг бошида Эстониянинг Sputnik Meedia нашри маҳаллий банк ва расмийларининг босими ва чекловлари, шунингдек, ходимларига таҳдидлар туфайли ўтказилишига дуч келган ва ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди.
Sputnik Meedia нашри Sputnik Эстониянинг собиқ ходимлари томонидан ташкил қилинган бўлиб, тўрт йиллик фаолиятидан сўнг, 2020 йилда маҳаллий ҳукумат ва полиция таҳдидлари туфайли ёпилган эди.

Мавзуга оид:

Sputnik Meedia раҳбари Черишевага Эстонияни тарк этиш тақиқланди
Эстония ҳукумати Sputnik Meedia раҳбарини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0