Диплом учун Россияга. Тошкентлик талабалар ДДТУдаги таълим ҳақида сўзлаб беришди

© ДГТУГлавное здание ДГТУ
Главное здание ДГТУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Oбуна бўлиш
Дон давлат техника университетининг (ДДТУ) ўзбекистонлик талабалари ўз тажрибалари ва таассуротлари билан ўртоқлашишди.
Абитуриент учун чет элда таълим олиш- ноаниқликлар томон қўйилган қадам: янги маданият, муҳит ва менталитет. Дон давлат техника университетининг (ДДТУ) ўзбекистонлик талабалари ўз тажрибалари ва таассуротлари билан ўртоқлашишди ва Россияга таълим олишга нима туртки бўлгани, университетдаги ҳаёт ҳаққида сўзлаб беришди.
© ДГТУГлавное здание ДГТУ
Главное здание ДГТУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Главное здание ДГТУ

Мослашув ва қўллаб-қувватлаш

Саид Тошкент шаҳридан келган. Танишлари ва қариндошларининг тавсиясига кўра университетнинг юридик факультетига ўқишга кирмоқчи. Университетда Саиднинг 100 нафар ватандоши таҳсил олади. Унинг сўзларига кўра, ватандошлари ва дўстона муҳит сабабли бошқа мамлакатга келиш у учун қийин бўлмаган. У тезда кўниккан.
© ДГТУСаид Сотволдихужаев
Саид Сотволдихужаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Саид Сотволдихужаев
“Мен ДДТУ халқаро факультетининг тайёрлов курсларида таҳсил оляпман ва рус тилини ўрганяпман. Октябрда биринчи марта Ўзбекистондан Россияга келдим ва менга маҳаллий маданият жуда ёқди. Юридик факультетига ўқишга киришни режалаштирганман. Бу ерда менинг юртдошларим, танишларим кўп, акам мана шу университетда таҳсил олган. Айнан у менга муттассислик йўналиши танлашда ёрдам берди. Ҳозир у Тошкентда ҳуқуқшунос бўлиб ишлайди”, - дейди Саид Сотволдихўжаев.
ДДТУда байналминал муҳит шакллланган. Ҳозирги кунда Дон давлат техника университетида 45 000 дан ортиқ талаба таҳсил олади. Улардан қарийб 3000 таси 82 та мамлакатдан келган чет эллик талабалар. Чет эллик талабаларнинг таълим олишга мослашуви учун халқаро факультетда миллий маданиятлар кунлари, бағрикенглик фестиваллари ва яна кўплаб мана шундай тадбирлар ташкиллаштирилади. Бундан ташқари, ўқишга қабул қилинганларнинг барчаси “Биринчи курс талабаларни йўналтириш” икки ҳафқталик дастуридан ўтади.
“Бу вақт давомида талабалар университет талаблар турар жойи, бўлинмалари, факультетлари, лабораториялари, илмий марказлари ва талабалар кенгашларининг ишлари билан танишади, деканлар билан учрашади. Иккинчи ҳафтадан сўнг интенсив лойиҳавий фаолиятга жалб қилинади. Бу уларнинг таълим сўровларини аниқлаштиришга ва таълим дастурларини ўзлаштиришнинг индивидуал йўналишларини белгилаб олишга ёрдам беради”, - дейди халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўлими раҳбари Алина Виницкая.
Сўнгра талабаларнинг университетдаги қизғин ҳаёти бошланади.
Юсуф Хушалиев ҳам психология бўйича таҳсил олиш учун Тошкентдан келган. Бу йил у дипломга эга бўлади.
“Мен бундан тўрт йил аввал психология, педагогика ва дефектология факультетида ўқиш учун келганман. Ўқишга киришим қийинчилик туғдирмади: ҳужжатларимни тезда қабул қилишди, қабул комиссиясида ҳаммасини тушунтиришди, имтиҳонларни топширдим ва талабаликка қабул қилиндим. Ҳозир магистратура ҳақида ўйлаяпаман. Менимча, ўқишни ҳали давом эттираман”, - дейди Юсуф.
Унинг сўзларига кўра, нафақат сўнгги курсларда, балки бутун таълим олиш давомида талабалар учун амалий ишлар кўп бўлади. Университет ўқитувчилари талабаларни қўллаб - қувватлашади ва стаж ўташ учун иш топишда кўмаклашишади.
“Менинг амалиётим мактабда ўтган. Аввал мен ўқитувчиларнинг ишларини кузатдим, таълим беришда ёндашишларини ўргандим. Кейин эса мустақил дарс ўтишни бошладим. Ўқитувчилар бу учун қулай жой топишга ва амалиёт ўташга ёрдам беришди”, - деб ҳикоя қилади Юсуф.

Таълим олиш учун имкониятлар

Таълим олиш, маданий тадбирлар ва стажировкадан ташқари талабалар академик ҳаракатлар дастурида иштирок этишади. Ва иккинчи курсдан бошлаб бошқа мамлакатларда таълим олишлари мумкин.
“ОТМнинг 44 та мамлакатда 114 та ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйган- бу асосан университетлар, илмий ва тадқиқот лабораториялари. Биз халқаро ҳамкорлик соҳасини кенгайтиришни давом эттирмоқдамиз. Ўзбекистон, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Қирғизистон, Малайзия ва Индонезия университетлар билан ҳамкорлик қиламиз. Ҳозирда икки томон дипломлари дастурлари, талабалар ва ўқитувчилар билан алмашиш, қўшма илмий лабораториялар, ягона илмий платформалар яратиш устида иш олиб бормоқдамиз. Унда олимлар фикр алмашишлари, ўз ғояларини билдиришлари мумкин”, - дейди ДДТУ ректори Бесарион Месхи.
© ДГТУРектор ДГТУ Бесарион Месхи
Ректор ДГТУ Бесарион Месхи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Ректор ДГТУ Бесарион Месхи
Университетда муҳандис-техника, табиий илм фан ва гуманитария йўналишлари бўйича 24 та факультет бор.
“Университетнинг яна бир ўзига хос жиҳати - корпоратив кафедралар. Талабалар вилоятларда жойлашган корхоналарда технологик вазифаларни бажаришади. Улар дастурда ишга жойлашиш учун битирувчи талабанинг билим ва кўникмаларини намойиш этишади. Ўқиш жараёнида бундай кафедралар талабалари корхоналарда амалий машғулотлардан ўтишади”, - деб тушунтиради Анна Виницкая.
Виницкаянинг сўзларига кўра, ДДТУ Россия ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Бу эса битирувчиларнинг ишга жойлашишга кўмак бўлади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ривожланган: мамлакат иқтисодиётида агросаноат муҳим аҳамиятга эга. ДДТУнинг таълимий ва илмий фокусларидан бири- қишлоқ хўжалигини модернизация қилишдир. ОТМ мутахассисларининг айтишича, ушбу университет битирувчиларига меҳнат бозорида талаб катта бўлади.

Университетдаги ҳаёт

Ҳозирда университетда дунё стандартидаги янги, замонавий кампус қурилмоқда.
2020 йилда талабалар шаҳарчасида 8 қаватли ижтимоий блокли 23 қаватли квартира типидаги янги ётоқхона фойдаланишга топширилди. Уч кишилик студия-квартираларида 949 киши истиқомат қилади. 2021 йилда университетда 25 қаватли иккита мажмуа қурилиши бошланди. Объектлар 2024 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
© ДГТУОбщежитие ДГТУ №10
Общежитие ДГТУ №10 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Общежитие ДГТУ №10
“Чет эллик талабаларга талабалар турар- жойидан ўрин ажратилади”, - дея алоҳида таъкидлади ДДТУ қабул комиссияси масъул котиби Степан Буряков.
Кампус ҳудудида шунингдек, бассейн, спорт заллари, бир нечта кутубхона ҳамда компьютер билан жиҳозланган мутолаа заллари, “Илм-фан” илмий-ишлаб чиқариш комплекси ва талабалар поликлиникаси мавжуд. Қора денгиз қирғоғида жойлашган Дивноморск аҳоли яшаш пунктида жойлашган спорт ва соғломлаштириш комплексида талабалар дам олишлари мумкин”.
© ДГТУОбщежитие ДГТУ №10
Общежитие ДГТУ №10 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2022
Общежитие ДГТУ №10
“Бундан ташқари, ДДТУда таҳсил олаётган касаба уюшмалари аъзолари учун ОТМ Россия шаҳарларига арзон нархларда саёҳат ташкиллаштиради. Шунингдек, спортчиларни мусобоқаларда ҳар томонлама қўллаб -қувватлайди”, - дейди Алина Виницкая.
Унинг сўзларига кўра, чет эллик талабалар Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, ўқишдан ташқари вақтларда ишлашлари ҳам мумкин.

Ташкилий ишлар

Бу йили ДДТУ абитуриентлари учун бакалавриат, мутахассислик, магистратура ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг турли йўналишлари бўйича 5500 дан ортиқ бюджет ўринлари ажратилган.
“Ўзбекистонлик абитуриентлари бюджет ўринлари учун танловда россиялик абитуриентлар билан умумий асосда иштирок этишлари мумкин. Бундан ташқари, бўлажак талабалар ўзлари қизиққан йўналишни танлаб, тўлов асосида қабул қилинишлари мумкин”, — дейди Степан Буряков.
Буряковнинг айтишича, ДДТУга ҳужжатларни учта усулда топшириш мумкин: масофадан туриб шахсий кабинет, почта орқали ёки университетнинг қабул комиссиясига шахсан ташриф буюриб. Университет 2022 йилда таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси бўлган тақдирдагина ўқишга қабул қилинишини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0