https://sputniknews.uz/20220712/mirziyoev-eik-raisi-bilan-hamkorlikning-ustuvor-yonalishlarini-muhokama-qildi-26124449.html
Мирзиёев ЕИК раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Мирзиёев ЕИК раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.
2022-07-12T18:08+0500
2022-07-12T18:08+0500
2022-07-12T18:08+0500
сиёсат
еоии
шавкат мирзиёев
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26124005_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_fbee816796155d7c2cb0acb57cbff6f2.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, инновациялар, миграция ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.Давлат раҳбари Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ташкилот тузилмалари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини алоҳида таъкидлади.Тегишли меморандум ва 2023 йилларга қадар даврга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси амалга оширилмоқда. Бугун Ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланди.ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари ижобий суръат билан ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.Савдо тўсиқларини бартараф этиш, саноат кооперациясини кучайтириш ва ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, лойиҳавий ҳамкорликни ривожлантириш, транзит соҳасидаги дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, миграция тартиботларини соддалаштириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Қўшма Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0c/26124005_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_7acb087bcb9ac38e486c2284d25d9043.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев еик раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
мирзиёев еик раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Мирзиёев ЕИК раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Евроосиё иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Михаил Мясниковични қабул қилди.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида, энг аввало, савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, инновациялар, миграция ва туризм соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ташкилот тузилмалари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйганини алоҳида таъкидлади.
Тегишли меморандум ва 2023 йилларга қадар даврга мўлжалланган Қўшма тадбирлар режаси амалга оширилмоқда. Бугун Ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланди.
ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичлари ижобий суръат билан ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо тўсиқларини бартараф этиш, саноат кооперациясини кучайтириш ва ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, лойиҳавий ҳамкорликни ривожлантириш, транзит соҳасидаги дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, миграция тартиботларини соддалаштириш ва ўзаро сайёҳлар оқимини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Қўшма Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.