Лукашенко: Ғарб сиёсати дунёни катта уруш ёқасига яқинлаштирмоқда

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтиш Президент Белоруссии Александр Лукашенко, архивное фото
 Президент Белоруссии Александр Лукашенко, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Oбуна бўлиш
Беларусь президенти бу урушда ғолиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарб сиёсати дунёни унда ғолиб бўлмайдиган катта уруш ёқасига яқинлаштираётганини маълум қилди.
“Афсуски, Ғарбнинг бунақа сиёсати дунёни унда ғолиб бўлмайдиган катта уруш ёқасига яқинлаштирмоқда”, - деди Лукашенко ҳарбий ОТМ битирувчилари олдида нуқт сўзлаётиб.
Беларусь раҳбари Ғарб мамлакатлари очиқчасига АҚШ бошчилигида глобал хавфсизлик тизимини барбод қилаётганликларидан хавотир билдирган.
Лукашенконинг таъкидлашича, Америка гегемонияси манфаати йўлида қўшинлар гуруҳи тузилмоқда, маъқул бўлмаган мамлакат атрофидаги неонацист мафкураси ва ошкора фашист режимлари қўллаб-қувватланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0