Июнь ойида Ҳиндистон рекорд даражада Россия нефтини харид қилди

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишЦистерны для нефтепродуктов
Цистерны для нефтепродуктов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.07.2022
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ҳиндистон умумий нефть импортидаги улуши май ойидаги 16,4 фоиздан июнь ойида 19,8 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ҳиндистоннинг нефть импортидаги Россия улуши умумий импортнинг деярли бешдан бир қисмини ташкил этди. Июнь ойида Ҳиндистонга рекорд даражадаги етказиб бериш кунига тахминан 950 минг баррель атрофида бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.
Россия Ҳиндистонга Ироқдан кейин иккинчи йирик етказиб берувчи ҳисобланади.
Агентлик маълумотларига кўра, Россиянинг Ҳиндистон умумий нефть импортидаги улуши май ойидаги 16,4 фоиздан июнь ойида 19,8 фоизга ошган.
Июнь ойида Россиядан нефть импорти 15,5 фоизга ошди. Саудия Арабистони Ҳиндистонга Ироқ ва Россиядан кейин учинчи йирик нефть етказиб берувчи ҳисобланади.
Ҳиндистоннинг Россиядан нефть импорти февраль ойидан бери ортиб бормоқда, чунки Осиёнинг учинчи йирик иқтисодиёти ва дунёдаги учинчи йирик нефть импортчиси Россия нефти учун йирик чегирмалар эга.
Британия эмбаргога қарамасдан, яна Россиядан дизель харид қилиши мумкин – ОАВ
Янгиликлар лентаси
0