Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Oбуна бўлиш
Азиз Абдуҳакимов Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо айлади.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Бош вазир ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб, Синдзо Абэ хотирасига ҳурмат бажо айлади.
Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
“Қайд этиш жоизки, Синдзо Абе Япония тарихида энг узоқ муддат Бош вазир лавозимида фаолият юритган ва мамлакат ривожига улкан ҳисса қўшган сиёсий арбоб бўлган. Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам пойдеворга эга бўлишда ҳам марҳумнинг хизматлари каттадир”, - дейилган хабарда.
1/3
2/3
3/3
8 июль куни Синдзо Абэ унга қарши уюштирилган суиқасддан сўнг вафот этди.
Собиқ бош вазир Япониянинг Нара шаҳрида нутқи сўзлаётган вақтида жиноятчи орқа томондан унга қўлбола қуролдан икки марта ўқ узди. Тажовуздан сўнг сиёсатчи оғир аҳволда вертолётда касалхонага олиб кетилганди.
Янгиликлар лентаси
0