Владимир Норов бошчилигидаги делегация Россияга келади

© Фото: МИД УзбекистанаВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.07.2022
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Россияга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. 11-12-июл кунлари ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюради, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Россия парламенти, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларда қатор учрашувлар ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, дастурда россиялик экспертлар, ватандошлар, ўзбек диаспораси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати уюштирилиши ҳам кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0