https://sputniknews.uz/20220711/qoraqalpogistonlik-abiturientlar-uchun-otmga-qabul-muddati-uzaytiriladi-26078777.html
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилишини маълум қилди.
2022-07-11T09:20+0500
2022-07-11T09:20+0500
2022-07-11T09:20+0500
жамият
қорақалпоғистон
отм
абитуриент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_0:156:3001:1844_1920x0_80_0_0_68061565b3253bc4c70a58b405fa8894.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Кеча, 10 июль куни, ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни эди. Таъкидланишича, ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.Қайд этилишича, ушбу масала тез орада ижобий ечимини топади ва бу ҳақидаги маълумот қорақалпоғистонлик абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига (Beeline, Uzmobile, Ucell, UMS, Perfectum mobile) SMS хабар тарзида, шунингдек, ҳудудий телеканаллар орқали етказилади.Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест маркази веб-сайти орқали амалга оширилади.Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлаш ҳуқуқи берилади.Тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилади - ДТМШунингдек, рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/11/20105036_166:0:2833:2000_1920x0_80_0_0_8e0c9ccf0e68c0a61a0696e6dc756cf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қорақалпоғистон абитуриентлар қабул муддати
қорақалпоғистон абитуриентлар қабул муддати
Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун ОТМга қабул муддати узайтирилади
Олий таълим вазирлиги Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун қабул муддати узайтирилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Қорақалпоғистондаги интернет билан боғлиқ муаммолар туфайли республикадаги абитуриентлар учун ОТМларга қабул муддати узайтирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Кеча, 10 июль куни, ОТМнинг чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари ҳамда академик лицейларга қабулнинг сўнгги куни эди. Таъкидланишича, ҳозирда Қорақалпоғистон ҳудудида интернет тизимида айрим техник носозликлар туфайли ҳужжатларни онлайн топширишда узилишлар кузатилмоқда.
“Аммо хавотирга ўрин йўқ. Бу жараён ҳукумат томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳозирда ҳужжат топширишга улгура олмаган қорақалпоғистонлик ёшлар учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилиши кутилмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, ушбу масала тез орада ижобий ечимини топади ва бу ҳақидаги маълумот қорақалпоғистонлик абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналарига (Beeline, Uzmobile, Ucell, UMS, Perfectum mobile) SMS хабар тарзида, шунингдек, ҳудудий телеканаллар орқали етказилади.
Эслатиб ўтамиз, рўйхатдан ўтиш Ягона интерактив давлат хизматлари
портали ва Давлат тест маркази
веб-сайти орқали амалга оширилади.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлаш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.