
Мусобақада иштирок этган “Tashkent city professional cycling team” жамоаси вакили ҳам шоҳсупага кўтарилди.

Мусобақада Озарбайжон, Ўзбекистон, Туркия, Мўғулистон, Буюк Британия, Руминия, Грузия, Тожикистондан ташриф буюрган жамоалар иштирок этишди

Унда қатнашган ўзбекистонлик ёш умидли спортчилардан бири Акром Суннатов иккинчи натижани қайд этди. 71 км масофани ташкил этган босқич Озарбайжоннинг Шуша ҳудудидан ўтган тоғли йўллардан иборат бўлди

“Азиз Шуша” халқаро турнири иштироқчиси

Пойгада Туркиянинг “Sakarya BB Pro Team” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган озарбайжонлик таниқли спортчи Элчин Асадов биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Мўғулистон вакили кучли учликни якунлаб берди.