Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари III халқаро ҳарбий спорт ўйинларида 2-ўринни эгаллашди

Oбуна бўлиш
Мазкур халқаро армия спорт ўйинларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь ва Россия терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари МДҲ иштирокчи давлатлар дўстона армиялари ўртасида ўтказилган III халқаро ҳарбий спорт ўйинларида 2-ўринни эгаллашди.
Ўйинлар 4 – 10 июль кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтди ва Мустақил МДҲ Мудофаа вазирликлари кенгашининг 30 йиллигига бағишланган эди.
Ҳарбийлаштирилган кросс, армия қўл жанги, тош кўтариш, штат қуролларидан ўқ отиш, офицерлар учкураши спорт турлари ўрин олган мазкур халқаро армия спорт ўйинларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь ва Россия терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар қўлга киритган натижалар:
Ҳарбийлаштирилган кросс:
- яккалик баҳсларда кичик сержант Бекзод Тошпўлатов 10.47 натижа билан 1-ўрин (ЖҒМҲО);
- яккалик баҳсларда кичик сержант Саида Абдумўминова 10.44 натижа билан 3-ўрин (кинология хизмати маркази);
- умумжамоа ҳисобида 3-ўрин.
Тош кўтариш:
- яккалик баҳсларда 68 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Санжарбек Иномов (ЖҒМҲО), 73 кг. вазн тоифасида кичик сержант Фазлиддин Мажидов (ШҒҲО) ва 95 кг. вазн тоифасида кичик сержант Мухаммадали Ортиқов (ШҒҲО) 3-ўринларни қўлга киритишди.
Штат қуроллардан ўқ отиш:
- ПМ-3 йўналишининг яккалик баҳсларда Қуролли Кучлар хизматчиси Мария Мухиддинова (МВ Спорт маркази) 264 натижа билан 3-ўрин;
- АК-3 йўналишининг яккалик баҳсларда кичик сержант Яна Фатхи (МВ Спорт маркази) 275 натижа билан 1-ўрин ва майор Дониёр Джуманов (ТҲО) 272 натижа билан 3-ўрин;
- умумжамоа ҳисобида 1-ўрин.
Офицерлар учкураши:
- яккалик баҳсларда контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Александр Куришев (МВ Спорт маркази) 3000 метрга югуриш 9.12 натижа билан ҳамда 300 метр масофага эркин сузиш машқида 1-ўринларни қўлга киритди;
- умумжамоа ҳисобида 4-ўринни қўлга киритишди.
Армия қўл жанги:
- 55 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Отабек Сирожиддинов (ЖҒМҲО) 2-ўрин;
- 60 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Мирзоир Музаффаров (ШҲО) 1-ўрин;
- 65 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Темурмалик Мамадалиев (ЖҒМҲО) 2-ўрин;
- 70 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Ҳусниддин Рўзиев (ЖҒМҲО) 1-ўрин;
- 75 кг. вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Далер Юлдашев (МҲО) 3-ўрин;
- 80 кг. вазн тоифасида кичик сержант Оғабек Қодиров (ЖҒМҲО)
1-ўрин;
- 90 кг. вазн тоифасида сержант Шерали Махамадаминов (ТҲО)
1-ўрин;
- +90 кг. вазн тоифасида Қуролли Кучлар хизматчиси Ихтиёр Халмуратов (ТҲО) 3-ўрин;
- умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритишди.
1/3
2/3
3/3
Янгиликлар лентаси
0