https://sputniknews.uz/20220711/katta-dubulga-26079532.html
Ўзбекистон жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунлади
Ўзбекистон жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунлади
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия пойтахтида 8-10 июль кунлари дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди. 11.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-11T09:49+0500
2022-07-11T09:49+0500
2022-07-11T09:49+0500
спорт
дзюдо
венгрия
миллий олимпия қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0b/26079350_0:102:1280:822_1920x0_80_0_0_106d9ee6cb33e90c3a1024e22848f8ca.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” турнирини битта кумуш ва бронза медали билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.Мусобақа 8-10 июль кунлари бўлиб ўтди. Унда етти нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди.Мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасидаги мамлакат вакили Шоҳрух Бахтиёров бронза медали учун курашди. Финляндиялик Марти Пумалайненга қарши татамига чиққан Бахтиёров ажойиб ҳаракатлари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва бронза медалига эга чиқди.Ушбу натижа билан спортчи ўз ҳисобига жаҳон рейтинги учун 500, Париж-2024 йўлида 250 рейтинг очкосини ёзиб қўймоқда.Куни кеча ўзбекистонлик дзюдочи Раҳимжон Субҳонов кумуш медални қўлга киритган эди.Шу тариқа, иккинчи таркиб билан ташриф буюрган терма жамоа ушбу мусобақани биттадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0b/26079350_24:0:1256:924_1920x0_80_0_0_6f3541ac86a9abaa7e81ccf8ac3f3e9b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, дзюдо, венгрия, миллий олимпия қўмитаси
спорт, дзюдо, венгрия, миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” турнирини 2 та медаль билан якунлади
Венгрия пойтахтида 8-10 июль кунлари дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Дзюдо бўйича Ўзбекистон жамоаси Будапештдаги “Катта дубулға” турнирини битта кумуш ва бронза медали билан якунлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар бермоқда. Мусобақа 8-10 июль кунлари бўлиб ўтди. Унда етти нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашди.
Мусобақанинг сўнгги кунида +100 кг вазн тоифасидаги мамлакат вакили Шоҳрух Бахтиёров бронза медали учун курашди. Финляндиялик Марти Пумалайненга қарши татамига чиққан Бахтиёров ажойиб ҳаракатлари билан ғалабани ўз томонига оғдира олди ва бронза медалига эга чиқди.
Ушбу натижа билан спортчи ўз ҳисобига жаҳон рейтинги учун 500, Париж-2024 йўлида 250 рейтинг очкосини ёзиб қўймоқда.
Куни кеча ўзбекистонлик дзюдочи Раҳимжон Субҳонов кумуш медални
қўлга киритган эди.Шу тариқа, иккинчи таркиб билан ташриф буюрган терма жамоа ушбу мусобақани биттадан кумуш ва бронза медаллари билан якунлади.