“WizzAir Abu Dhabi” Тошкент ва Самарқандга арзон рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A321 neo авиакомпании Wizz Air Abu Dhabi, архивное фото
Самолет Airbus A321 neo авиакомпании Wizz Air Abu Dhabi, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2022
Oбуна бўлиш
“WizzAir Abu Dhabi” компанияси кам бюджетли нархларда Ўзбекистон шаҳарларига парвоз йўналишларини кенгайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. “WizzAir Abu Dhabi” лоукостери жорий йилнинг 4-чорагидан бошлаб Абу-Дабидан Тошкент ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Шуҳрат Вафоевнинг “WizzAir Abu Dhabi” (БАА) бошқарувчи директори Майкл Берлуи бошчилигидаги делегация билан музокаралари чоғида маълум қилинди.
“Авиакомпаниянинг Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби ва Абу-Даби – Самарқанд – Абу-Даби йўналишларида ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтасига 4 рейсдан иборат мунтазам қатновларни йўлга қўйиш бўйича эришилган келишувларнинг аҳамияти ва долзарблиги алоҳида таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, “WizzAir Abu Dhabi” компанияси раҳбарияти кам бюджетли нархларда парвоз йўналишларини кенгайтириш бўйича режалари билан ўртоқлашган. Ҳусусан, янги рейсларнинг ишга туширилиши БАА ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво транспортига бўлган талабни қондиради, чипталарнинг оммабоплигини таъминлайди, икки мамлакат ўртасида йўловчилар ташиш ҳажмини кўпайтиради. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини рўёбга чиқаришга ижобий таъсир кўрсатади.
Маълумот учун: “WizzAir Abu Dhabi” – Абу Даби халқаро аэропортида жойлашган кам бюджетли авиакомпания, Бирлашган Араб Амирликларининг ADQ давлат инвестиция компанияси ҳамда "Wizz Air Holdings" халқаро холдинг томонидан ташкил этилган қўшма корхонасидир.
Янгиликлар лентаси
0