https://sputniknews.uz/20220710/rahimjon-subhonov-faoliyatida-ilk-bor-katta-dubulga-turnirida-shohsupaga-kotarildi-26067969.html
Раҳимжон Субҳонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди
Раҳимжон Субҳонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди
Sputnik Ўзбекистон
-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Субҳонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпиони Хифуми Абэга қарши муносиб курашди. 10.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-10T11:46+0500
2022-07-10T11:46+0500
2022-07-10T11:46+0500
спорт
дзюдо
венгрия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26067815_0:85:1620:996_1920x0_80_0_0_dc80066c3c22ba6b434868d3ec59df27.jpg
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кунида ўзбекистонлик дзюдочи Раҳимжон Субҳонов кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Субҳонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпиони Хифуми Абэга қарши муносиб курашган, бироқ имкониятни бой бериб қўйган ва кумуш медаль билан кифояланган.“Шу тариқа, Субҳонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўйиб қўймоқда”, - дейилган хабарда.Қайд этилишича, бунгача Субҳонов жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бугунги кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0a/26067815_90:0:1530:1080_1920x0_80_0_0_fbdefaaf17145cbc1e1e439e69d1c290.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, дзюдо, венгрия
Раҳимжон Субҳонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирида шоҳсупага кўтарилди
-66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Субҳонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпиони Хифуми Абэга қарши муносиб курашди.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Венгрия пойтахти Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кунида ўзбекистонлик дзюдочи Раҳимжон Субҳонов кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар бермоқда. -66 кг вазн тоифаси финалида иштирок этган Субҳонов ҳал қилувчи беллашувда япониялик Олимпиада чемпиони Хифуми Абэга қарши муносиб курашган, бироқ имкониятни бой бериб қўйган ва кумуш медаль билан кифояланган.
“Шу тариқа, Субҳонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўйиб қўймоқда”, - дейилган хабарда.
Қайд этилишича, бунгача Субҳонов жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бугунги кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади.